Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Байден президент бўлиш учун сайловчилар ҳайъатининг етарли овозини олди

© REUTERS/Kevin LamarqueДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ сайловчилар ҳайъати мамлакатда бўлиб ўтган овоз бериш якунларини тасдиқлади, унга кўра Жо Байден янги давлат раҳбари бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. АҚШ президентлигига номзод Жо Байден сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) 306 та овозига эга бўлган. Президентликка сайланиш учун уларнинг 270 овози етарли ҳисобланади.

Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Байден ўз президентлигининг биринчи 100 куни ҳақида гапирди

Барча штатлардаги сайловчилар ҳайъатининг овоз бериш жараёнлари якунланиб, бир неча ҳафтадан буён тахмин қилинганидек, Байден 306 та, Трамп эса 232 та овозга эга бўлди.

Шу тариқа сайловчилар ҳайъати мамлакатда бўлиб ўтган овоз бериш якунларини тасдиқлади, унга кўра Байден янги давлат раҳбари бўлади.

Янги сайланган АҚШ президенти Жо Байден сайловчилар ҳайъатининг овоз бериш якунларини унинг амалдаги Америка етакчиси Дональд Трамп устидан қозонган “аниқ ғалабаси” деб атади ва рақибини ҳурмат кўрсатишга чақирди.

Дональд Трамп мағлубиятни тан олмаяпти ва натижалар устидан шикоят келтирмоқда, аммо ҳозирча ҳеч бир суд уни қўллаб-қувватламади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала