Нима бўлса ҳам Байден. Реванш олишга Трампга нима халал берди

© REUTERS/Kevin LamarqueДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Амалдаги президент Дональд Трампнинг натижалар устидан шикоят келтириш умидлари пучга чиқаётган бир пайтда демократ инаугурация сари яқинлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Сайловчилар ҳайъати ҳеч қанақа сюрприз ҳозирламади: кутилганидек, Жо Байден 306 та овоз олди. Дональд Трамп эса 232 та. Амалдаги президентнинг натижалар устидан шикоят келтириш умидлари пучга чиқаётган бир пайтда демократ инаугурация сари яқинлашмоқда. Трампга судда ютиб чиқишга нима халал берди – бу ҳақда РИА Новости материалида.

Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон
Байден президент бўлиш учун сайловчилар ҳайъатининг етарли овозини олди

Юлдузли гувоҳ

“Мен нима кўрганимни биламан. Мен “агар ёлғон гапирсам, турмага ўтираман” деб ёзилган қоғозни имзолаган эдим. Сизчи? Рўйхатга олинган сайловчилар рўйхатида юз минглаб кишиларда хилофлик... демак, сайловда 120 фоиз сайловчи иштирок этган”. Детройтдаги сайлов участкаларидаги қонунбузарликлар тўғрисида Дональд Трамп жамоасининг “юлдузли гувоҳи” Мелисса Карон шундай кўрсатма берди. У савол бераётган сенаторнинг гапини доим бўлиб турди ва президентнинг шахсий адвокати Руди Жулиани ҳатто уни туртиб турди.

Айримлар ўзига хос турмакли ва ўзгача нутқ билан чиқиш қилган аёл кайфи борида гапирди деб ўйлашди. Натижада Мелисса интернет юлдузи ва “Saturday Night Life” юмористик шоусининг персонажига айланди.

Трамп тарафдорлари сайлов участкалари ходимлари “ўн минглаб” бюллетенларни икки марта сканнердан ўтказгани, овозларни ҳисоблаш марказига овқат ташийдиган фургонларда гўёки сохта қоғозларни олиб келганини барибир исботлай олмади. “Юлдузли гувоҳнинг” сўзларига унинг судлангани ҳақидаги янгиликлар ҳам ишонч қўшмади. Матбуот Мелисса бойфрендининг собиқ рафиқасига ахлоқсиз видеолар жўнатганини ковлаб топди.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
“Мен сайловларда ғалаба қозондим” – Трамп

Трамп жамоаси эшитувларда ноябрь сайловлари натижаларини яна бекор қилишни хоҳларди. Аммо судга фирибгарлик далилларини тақдим этишлари билан деярли ҳар сафар муаммо туғиларди.

Ўнғайсизлик ортидан ўнғайсизлик

Трампнинг сайлов штаби вакиллари сайлов ўтгандан сўнг дарҳол маҳаллий судларга даъво киритишга бел боғлади. Жиддий хилофликлар важ қилиб кўрсатилганди. Масалан, Аризонадаги Марикопа округида республикачи сайловчилар овозларни ҳисоблайдиган аппаратлар уларнинг бюллетенларини умуман ўқимаганидан шикоят қилишди, чунки уларни “Sharpie” фирмаси маркерлари билан тўлдиришган.

Аммо эшитувлар вақтида гувоҳлар бир-бирига зид жавоб беришди. Овозлар умуман маркерлар туфайли йўқолмаганини айтишди. Бундан ташқари, айблов томони адвокати Кори Лангхофер гап умуман фирибгарлик ҳақида эмас, балки “айрим тасодифий ўйланмаган хатолар” ҳақида бораётганини айтди. Сайловчилардан бири унга кўрсатма бериш учун пул тўлашгани ёки тўлмашмагани ҳақидаги саволга буни билмаслигини айтди: ҳозирча ҳеч ким у билан буни муҳокама қилгани йўқ, бироқ у агар мукофот пул назарда тутилган бўлса, бунга қарши эмас.

Американский бомбардировщик Б-52  - Sputnik Ўзбекистон
Трамп жанжал билан кетмоқда. АҚШ Эронга зарба берадими?

Жоржия судида киберхавфсизлик хизмати ходими аппаратлар томонидан ҳисобланган овозлар сони рўйхатга олинган сайловчилар сонидан ошган деб туриб олди. Ҳақиқатдан шундай, Жоржияда эмас, балки Мичиганда. Шу билан бирга гўёки қонунбузарликлар қайд этилган шаҳарлар рўйхатида асосан Миннесота аҳоли пунктлари келтирилган эди.

Пенсильванияда, сайловлар якуни учун энг муҳим бўлган штатда, президент юристлари судлашишга узоқ тайёрланишди. Лекин мос далилларни барибир тўпламади. Айрим ҳолатларда адвокатларнинг ўзи фирибгарлик далиллари умуман йўқлигини тан олишди.

Сўнгги имконият

АҚШ президенти Дональд Трамп тарафдорлари Stop the Steal норозилик намойишида, Феникс, АҚШ.
 - Sputnik Ўзбекистон
"Ўғриликни тўхтатинг" - Трамп тарафдорлари сайлов натижаларига қарши

Ўтган ҳафта Техас штати томонидан бошланган муҳокама ҳал қилувчи бўлиши тахмин қилинганди. “Иккиланувчи” Жорджия, Мичиган, Пенсильвания ва Висконсин штатларидаги сайловлар натижаларини бекор қилиш даъвоси Олий судга йўлланди. Техас прокурорини 17 та штат қўллади.

Шикоят айнан Олий судга берилди, зеро у минтақалар ўртасидаги баҳсларни тўғридан тўғри, қуйи инстанцияларга мурожаат қилинмаган ҳолда ҳал қилади.

Ишончли далиллар тақдим этилмади. Олий суд даъвони рад этди. Бу кутилган ҳолат эди. Судьялар орасида Трамп томонидан тайинланганлари борлиги ҳам ёрдам бермади.

Охирги марта Олий суд 2000 йилдаги сайловлар тақдирини ҳал қилганди. Ўшанда Флоридада ким ғолиб бўлгани аниқ эмас эди – демократ Альберт Гор ёки республикачи кичик Жорж Буш. Бушнинг туғишган укаси Жеб губернаторлик қилаётган штат ғалабани республикачига берди. Овозлар демократларнинг талабига биноат қайта ҳисобланди, ҳар битта бюллетень, ҳар бир икир-чикир учун кураш борди. Лекин кимнинг қўлиб баланд келганини ҳал қилишнинг иложи бўлмади. Охир-оқибат Олий суд биринчи натижаларни тан олиш тўғрисида қарор қилди. Сайловчиларнинг кам овозига қарамасдан Буш президент бўлди.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп ундан сайловдаги ғалабани ўғирлашларига йўл қўймаслигини айтди

Ҳозирги сайловлар арафасида баъзилар бу ҳолат такрорланиши, Трамп тайинлаган судьялар унга ён босишидан хавфсирашган эди. Аммо Олий суддаги лавозим бир умрлик, шунинг учун судьяларнинг курси учун миннатдорчилик билдиришларининг ҳожати йўқ.

Сайловчилар ҳайъати қарори

АҚШ сайловларига сайловчилар ҳайъати йиғилиши нуқта қўйди. Ҳар бир штат вакиллари овоз берди. Ғалаба учун 270 тадан зиёд овоз тўплаш зарар эди.

Сайлов тизими танқидчилари оддий америкаликларнинг кам овозини олганлар ҳам президент бўлиши мумкинлигини айтишади.

Олтинчи январь куни конгресснинг ҳар икки палатаси сайловчилар ҳайъатининг овоз бериш натижаларини кўриб чиқишади ва фақат ўшанда Байденнинг узил-кесил ғалабаси ҳақида эълон қилишади. Аммо 3 январь куни конгресс таркиби янгиланади. Назарий жиҳатдан Трампнинг мағлубиятини ҳозирча тан олмаслик мумкин – ва бу амалдагипрезидентнинг сўнгги имконияти.

Янгиликлар лентаси
0