Путин Байденни президент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
Путин Байденни президент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
Россия етакчиси янги сайланган Америка президенти Жо Байденга муваффақият тилади ва у билан ҳамкорлик ва мулоқотга ҳозирлигини билдирди. 15.12.2020, Sputnik Ўзбекистон
Россия етакчиси янги сайланган Америка президенти Жо Байденга муваффақият тилади ва у билан ҳамкорлик ва мулоқотга ҳозирлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Жо Байденни АҚШ президенти сайловларидаги ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Россия етакчиси янги сайланган Америка президенти Байденга муваффақият тилади ва Россия ва Америка келишмовчиликларга қарамасдан кўплаб муаммолар ва чақириқларни ҳал қилишга ёрдам бериши мумкинлигига умид билдирди.
“Ўз томонимдан Сиз билан ҳамкорлик ва мулоқотга тайёрман”, - дейилган табрикда.
АҚШ президентлигига номзод Жо Байден сайловчилар ҳайъатининг (Electoral College) 306 та овозига эга бўлган. Президентликка сайланиш учун уларнинг 270 овози етарли ҳисобланади.