Ванга 2021 йил учун нималарни башорат қилган - ОАВ

© AP PhotoВанга
Ванга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Табиий офатлар, демографик инқироз, "охирги президент", "қизил пул" ва "кучли аждарҳо" - машҳур болгариялик башоратчи Ванганинг 2021 йил учун башоратлари.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Машҳур болгариялик башоратчи Вангелия Пандева Гуштерова (Ванга) 2021 йилда Россия демографик инқирозга юз тутиши ва АҚШ "охирги президент" ва табиий офатлар бўлишини айтган эди. 5-tv.ru хабарига асосан.

Украшение Москвы к Новому году  - Sputnik Ўзбекистон
Saxo Bank 2021-йил учун "даҳшатли башоратларни" эълон қилди

Ванга биринчи ярим йилликда РФда демографик инқироз юз беришини башорат қилган. Экспертларнинг фикрига кўра, бу коронавирус инфекцияси билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Вазият йилнинг иккинчи ярмида яхшиланиши керак.

Ванганинг яна бир башорати АҚШга тегишли бўлиб, у "охирги президент" ҳақида айтилган. Маълумки, ноябр ойида сайловлар бўлиб ўтди, аммо амалдаги президент Дональд Трамп Жо Байденнинг ғалабасига ишонмаяпти ва президент курсини унга бўшатишни хоҳламаяпти. Башоратчининг фикрига кўра, Трамп сўнгги давлат раҳбарига айланади. Америкада айнан нима содир бўлиши аниқ айтилмаган, аммо "фуқаролар уруши" ва ҳокимият алмашиши истисно қилинмаган.

Ванга, шунингдек, АҚШ ички муаммолар туфайли жаҳон саҳнасини тарк этиши ва унинг ўрнини "кучли аждаҳо" эгаллаши ҳақида башорат қилган. Бу ибора остида у нафақат Хитойни, балки Россия ва Ҳиндистонни ҳам назарда тутган. Унинг сўзларига кўра, одамлар "қизил пул"га эга бўлишади. Экспертларнинг таъкидлашича, 100 юан ва 5000 рубл қоғозлари айнан қизил рангда.

Бошқа бир башорат - АҚШга табиий офатлар, кучли ёмғир ва “мегатўфон” туфайли Калифорния штати, Лос-Анжелес, Сан-Франциско ва Сан-Диего шаҳарлари сув остида қолиши мумкин.

Телеканал Ванганинг ижобий башоратларини ҳам келтирган, масалан, инсоният саратон касаллигини енгади. Башоратчи саратон касаллигига қарши самарали дори аллақачон яратилган, аммо ишлаб чиқаришга киритилмаганлигини таъкидлаганди.

Янгиликлар лентаси
0