Ўзбекистон ва Россия ёқилғи-энергетика соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқди

© Пресс-служба Минэнерго УзбекистанаМинистр энергетики Узбекистана Алишер Султанов провёл встречу с вновь назначенным министром энергетики РФ Николаем Шульгиновым.
Министр энергетики Узбекистана Алишер Султанов провёл встречу с вновь назначенным министром энергетики РФ Николаем Шульгиновым. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада Ўзбекистон ва Россия энергеткиа вазирлари энергетика вазирлари ёқилғи-энергетика соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқди.

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Москва шаҳрига амалий ташрифи чоғида россиялик ҳамкасби Николай Шульгинов билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Учрашувда Султонов Ўзбекистон учун Россия компаниялари билан ёқилғи-энергетика тармоғида ҳамкорлик қилиш стратегик аҳамият касб этишини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда томонлар умумий қиймати қарийб 22 млрд доллар бўлган қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Алишер Султанов, министр энергетика РУз - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон энергетика соҳасига энг илғор тажрибалар жорий этилади - Алишер Султонов

Ўзбекистон энергетика компанияларининг ишлаб чиқариш ва молиявий жараёнларини рақамлаштириш ҳамкорликнинг яна бир муҳим янги йўналиши ҳисобланади. 

“Учрашув чоғида энергетика вазирлари ёқилғи-энергетика соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқдилар. Уларнинг олий даражадаги имзолаш маросимига тайёргарлик ҳолатини муҳокама қилдилар”, - дейилган хабарда.

Икки тараф ҳам мамлакатлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамда келажакда янада кенгайиш ва ривожланиш учун барча имкониятларга эга бўлган ўзаро манфаатли муносабатларни юксак баҳолаши қайд этилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида Россия Ташқи иқтисодий банки молиявий қўмагида 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Янги мини ГЭС (Дарғом каналида ва Қуйичотқол ГЭС таркибида)лар, амалдаги Фарҳод ва Тўпаланг ГЭСларнинг модернизацияси шулар жумласидан. Гидроэнергетика соҳасидаги яна бир қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0