Спорт

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти этиб сайланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОтабек Умаров
Отабек Умаров - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Осиё Олимпия Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида Отабек Умаров номзоди бир овоздан маъқулланди ва у ташкилот вице-президенти этиб расман сайланди.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўмонда бўлиб ўтган Осиё Олимпия Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилишида Отабек Умаров ООК вице-президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон 2025 йил IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши эвазига биринчи марта ўз вакилини олимпия ҳаракатига масъул бўлган ташкилот раҳбариятига номзод сифатида таклиф этиш имконига эга бўлгани маълум қилинган эди.

“Тошкентда ўтадиган 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш Янги Ўзбекистон учун жаҳон ҳамжамияти олдидаги жиддий синовлардан бири. Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу мусобақани юқори савияда ташкил қилишга бор куч ва ғайратимизни ишга соламиз”, – деди Отабек Умаров.

16 декабрь куни Маскатда Осиё Олимпия кенгашининг Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади. Ассамблея доирасида ООК ва Ўзбекистон томони ўртасида 2025 йил ёшлар Осиё ўйинларини Тошкентда ўтказиш бўйича шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Отабек Умаров номзоди ООК вице-президентлигига илгари сурилди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Отабек Умаров Ўзбекистон номидан ООК вице-президентлигига номзод сифатида илгари сурилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0