Сиёсат

Ўзбекистон президенти Назарбоев ва Тоқаевга табрик йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев провели встречу
Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев провели встречу - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти ва республиканинг амалдаги президентини Мустақиллик куни билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг биринчи президенти - элбоши Нурсултон Назарбоев ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

29 йил илгари, 1991 йил 16 декабрь куни республика Олий кенгаши мустақиллик ва Қозоғистон давлат суверенитети тўғрисидаги қонунни қабул қилган эди.

2020 йилда коронавирус пандемияси сабаб Қозоғистонда оммавий сайр ва турли тадбирлар тақиқланган. Қозоғистонликлар байрамга бағишланган концерт дастурини республика телеканалларида томоша қилишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала