Бемор АҚШ махсус хизматлари кўмагидан фойдаланади — Путин Навальный ҳақида

© AFPАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия раҳбарининг айтишича, сиёсатчи рафиқасининг шахсий мурожаатидан сўнг дарҳол уни Германияга даволатишга юбориш буйруғини берган

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун ўтказилаётган матбуот-анжуманида Алексей Навальный АҚШ махсус хизматлари кўмагидан фойдаланиб келади, дея таъкидлади.

Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади

Унинг сўзларига кўра, Навальныйнинг "заҳарланиши" ҳақида мақолалар — бу ОАВ суриштируви эмас, балки америка махсус хизматлари материалларини қонунийлаштирилишидир.

"Биз ҳаммамиз бу нималигини яхши тушунамиз. Бу дегани берлин клиникасидаги бемор ... АҚШ махсус хизматлари қўллаб-қувватловидан фойдаланмоқда. Уни заҳарлашнинг нима кераги бор, у кимга керак? Агар исташганида, охиригача бажариларди бу иш. Унинг рафиқаси менга мурожаат қилгач, мен дарҳол беморни Германияга даволанишга олиб кетилишига рухсат беришларини айтиб, буйруқ бердим", — деди Путин.

Россия етакчиси, россияликларни тан олишларини "трюклар билан эмас, реал ишлар билан" қозониш кераклигини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0