Иқтисод

Мирзиёев бозорларда нарх-наво спекуляциясининг қатъий олдини олиш вазифасини қўйди

Президент раислигида ўтган йиғилишда нарх-навонинг ошиши кескин танқид қилинди. Бунинг олдини олиш бўйича қатор топшириқлар берилди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, нарх-навонинг ошиши кескин танқид қилинди. Бунинг олдини олиш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Ўтган ойларда нарх-наво нисбатан ошган вилоят ва туманлар кўрсатиб ўтилди.

Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.

Ички ва ташқи бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қиладиган идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.

Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании по развитию лесного хозяйства - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштиришни буюрди

Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиб, уларга товарларни арзонлаштирилган нархларда етказиб бериш муҳимлиги айтилди.

Жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ўзгариши прогноз қилинмоқда. Шу боис ички бозорга асосий турдаги товарларни кафолатли етказиб бериш учун махсус жамғарма ташкил қилиниб, 50 миллион доллар ажратилган.

Мирзиёев ушбу маблағлар ҳисобидан биринчи навбатда ўсимлик ёғи ва бошқа зарур маҳсулотларни сотиб олиб, камида 3 ойлик захира яратиш бўйича кўрсатма берди.

Худди шундай ишлар ҳокимликлар қошида ташкил этилган жамғармалар орқали ҳам амалга оширилиб, ҳар бир ҳудуд ўз захирасини шакллантириши кераклиги таъкидланди.

Бош вазирга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш, ички бозорларни таҳлил қилиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотларини интервенция қилиш, бу борада тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала