Жамият

Ўзбекистон ўйинда: АрМИ-2021 қачон ўтказилиши маълум бўлди

2021-Халқаро армия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ташкилий-қўмита аъзолари иштирокида конференция онлайн форматда бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. 2021-Халқаро армия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш  ташкилий-қўмита аъзолари иштирокида конференция онлайн форматда бўлиб ўтди, деб хабар берди "Звезда" телеканали.

Болельщики радуются победе сборной Узбекистана в конкурсе Танковый биатлон - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
АрМИ-2020: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринни эгаллади
АрМИ-2021 22 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтади. 95та давлат Ўйинларда қатнашиш учун таклиф қилинди.

15 давлат ҳудудида жами 34 та халқаро мусобақа ўтказиш режалаштирилган.

Айни вақтда 20 та мамлакат мурожаат қилган. АРМИ-2021 босқичларини ўтказиш учун Озарбайжон, Жазоир, Арманистон, Беларусь, Вьетнам, Эрон, Ҳиндистон, Исроил, Хитой, Қатар, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Россия, Сербия, Ўзбекистон ва Шри-Ланка давогарлик қилмоқда.

Учрашувда нафақат иштирокчи давлатлар сонини, балки армия мусобақалари турларини ҳам кўпайтириш таклиф қилинди.

АрМИ-2021да 45 тадан ортиқ мамлакатдан 260 та жамоа қатнашиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жамоаси 23 августдан 5 сентябрга қадар бўлиб ўтган Халқаро армия ўйинларида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, ўзбек ҳарбийлари қатор йўналишларда рекорд натижаларни қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала