Дунёда

Россия чегараларини қачон очади – Путин жавоби

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишРабота аэропорта Внуково
Работа аэропорта Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия президенти Владимир Путин мамлакат ўз чегараларини қачон очиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Россия бошқа мамлакатлар билан чегараларини коронавирус билан боғлиқ вазият имкон бериши биланоқ очади. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Владимир Путин йиллик матбуот анжуманида маълум қилди.

Вывозной рейс из Новосибирска в Ташкент  - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Мигрантлар Россияга қачон қайта бошлайди – эксперт фикри

“Шифокорлар ижозат бериши биланоқ, чегаралар дарҳол очилади. Мумкин бўлиши биланоқ, албатта, очамиз”, - деди Путин.

Россия 27 март куни коронавирус тарқалиши туфайли мунтазам халқаро ва чартер парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Август ойида Россия Туркия, Буюк Британия, Танзания билан парвозларни қайта тиклади. Кейинчалик Швейцария, Миср, БАА, Мальдив, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Сербия, Куба ва Япония билан ҳам парвозлар ўзаро келишувга асосан тикланди.

Янгиликлар лентаси
0