Ўзбекистонда бу йил кузда кескин совуқ тушиб, об-ҳаво аввалги йилларга нисбатан эрта пасайди. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда иссиқлик... 17.12.2020, Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бу йил кузда кескин совуқ тушиб, об-ҳаво аввалги йилларга нисбатан эрта пасайди. Электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда иссиқлик таъминотида тез-тез узилишлар бўлди.
Электр энергия ёки газ таъминотида узилишлар бўлса, қаерга мурожаат қилиш керак?
Бу ҳақда батафсил маълумотлар – инфографикамизда.
Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш масалалари танқидий таҳлил қилинди. Президент энергоресурслар таъминотидаги камчиликларни танқид қилиб, муҳим кўрсатмалар берди.