Жамият

Ўзбекистоннинг 4 та ОТМлари Европа ва Марказий Осиёдаги энг яхшилар рейтингидан ўрин олди

© Сайт СамГуСамаркандский Государственный университет
Самаркандский Государственный университет - Sputnik Ўзбекистон
Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба мамлакатнинг бир йўла тўртта олий таълим муассасаси энг кучли университетлар қаторидан ўрин эгаллади.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг тўртта олий таълим муассасаси “Quacquarelli Symonds” халқаро агентлигининг 2021 йил учун энг яхши университетлар рейтингидан жой олди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтингига  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти (251-300); Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети (351-400); Самарқанд давлат университети (351-400); Тошкент давлат техника университети (351-400) киритилган.

Рейтингда энг юқори ўринларни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети (Россия), Тартус университети (Эстония), Санкт-Петербург давлат университети (Россия) ва Карлов университети (Чехия) эгаллаган.

2018 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги QS ва “Times Higher Education” халқаро рейтинг агентликлари билан республика ОТМларини халқаро рейтингларга киришга тайёрлаш бўйича стратегик шартнома имзолаган эди.

Маълумот учун, дунёда таълим сифатини баҳоловчи кўплаб  рейтинг тизимлари бўлиб, улардан халқаро миқёсда тан олинадиган Times Higher Education (THE), Quacquarelli Symonds (QS) ва Academic Ranking of World Universities (ARWU) Шанхай рейтинг компаниялари ўзининг нуфузи билан  дунёга машҳур.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала