Дунёда

АҚШ ўз денгиздаги гегемониясида Россияни асосий хавф деб билади

Америкалик сиёсатчи ва ҳарбийлар Россияни мунтазам равишда давлат миллий хавфсизлиги учун асосий таҳдидлар рўйхатига қўшиб келади.

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. АҚШ Россияни денгиздаги ҳукмронликда асосий таҳдид, дея атади.

АҚШ Туркияга қарши санкция қўллади - Sputnik Ўзбекистон
Видео
АҚШ Туркияга қарши санкция қўллади. Россия қандай жавоб қайтарди

"Россия ва Хитой "глобал тинчлик ва фаровонлик" даврида АҚШ флотининг денгиздаги ҳукмронлигига қарши иккита асосий "таҳдид" саналади", дейилади АҚШ ҲДК, Қирғоқ қоровулива Денгиз пехотаси корпусининг "Денгиздаги устунлик" номли ҳисоботида.

Ҳужжатда таъкидланишича, Вашингтон муҳим халқаро денгиз йўлларида устунлик қилиш учун Москва ва Пекиннинг "тажовузкор ҳаракатларини" бостиришни режалаштираётгани таъкидланган.

"Уларнинг ортиб бораётган маҳорати ва агрессивлигини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз", - дейилган ҳисоботда.

Доклаб муаллифларининг қилган хулосаларига кўра, Россия ва Хитой "глобал хавфсизликка ўз ҳиссасини қўшаётган масъулиятли етакчиларга" айлана олмагани туфайли, эндиликда АҚШ уларни "қатъий рақиб" сифатида тан олади.

Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Бемор АҚШ махсус хизматлари кўмагидан фойдаланади — Путин Навальный ҳақида

Шу билан бирга, ҳисоботда, Хитой анчайин узоқ муддатга стратегик таҳдидлиги айтилган.

Америкалик сиёсатчи ва ҳарбийлар Россияни мунтазам равишда давлат миллий хавфсизлиги учун асосий таҳдидлар рўйхатига қўшиб келади. Сал олдин АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден Россияни "Америка учун айнан ҳозирги энг улкан таҳдид", Хитойни эса - энг йирик рақиб, дея атаган эди. Ўз навбатида, АҚШ армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Марк Милли Россияни "АҚШ ҳисоблашиши лозим бўлган" муаммолар қаторида санаб ўтган эди. Шунингдек, рўйхатда Хитой, Шимолий Корея, Эрон ҳам тилга олинган эди.

Қатор айбловлар турли мамлакатлардаги демократик жараёнларга таъсир ўтказишга уриниш борасидаги айбловлар билан боғлиқ эди. Россия бу айбловларни кўплаб маротаба рад этган. Кремл матбуот-котиби Дмитрий Песков бу таъкидларни "мутлақо асоссиз" деб атаган, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров эса уларни тасдиқлаши мумкин бўлган биронта ҳам фактнинг йўқлигини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала