Жамият

Кундузги “фара”ларни ёқиб юриш бўйича талаб бекор қилинди

CC0 / Unsplash / Zakaria Zayane / Фара автомобиля. Иллюстративное фото
Фара автомобиля. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik.  17 декабрь санасида кенг жамоатчиликнинг фикрини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 796-сон қарори қабул қилинди.

Автомобили на трассе - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Биринчи январдан автомобиллар кундузги чироқларини ёқиб юришлари шарт – Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори асосида барча автомототранспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талаби бекор қилинди.

Эндиликда мазкур талаб фақатгина қуйидаги 6 та ҳолат бўйича мажбурий этиб белгиланди:

- транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганда;

- йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситаларида;

- болалар гуруҳини ташкилий ташишда;

- хавфли, катта ўлчамли ва оғир вазнли юкларни ташишда;

- механик транспорт воситаларини шатакка олишда;

- мотоцикл ва мопедларда.

Ушбу талаблар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, шунингдек, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асрашга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги таҳрирга асосан куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлиги ҳақидаги қоида 2021 йил 1 январдан кучга кириши лозим эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала