Tashkent City боғига кириш вақтинча пуллик бўлди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарк Ташкент-Сити
Парк Ташкент-Сити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу қарор кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим блогерлар, Тошкент-сити маъмуриятининг ушбу қарорига сарказм тариқасида, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига "каналимга кириш бепул. Марҳамат, 10 минг сўм тўлаб қўйинг", деган постларни эълон қилишган.

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Tashkent City боғига янги йил арафаси ва янги йил кунларида кириш вақтинчалик пуллик этиб белгиланди.

Хусусан, 17 декабрдан 10 январгача кириш учун пул тўланади.

Чипта нархлари:

5 ёшгача бўлган болаларга — бепул;

5 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун — 5 000 сўм;

12 ёшдан катталар учун — 10 000 сўм;

Пенсионерларга — 5 000 сўм (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда);

Ногиронлиги бўлган шахсларга — бепул (гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда); 

Енгил автомобилда кириш — 20 000 сўм (йўловчиларни ҳисобга олган ҳолда).

Айни вақтда, ушбу қарор кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим блогерлар, Тошкент-сити маъмуриятининг ушбу қарорига сарказм тариқасида, ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига "каналимга кириш бепул. Марҳамат, 10 минг сўм тўлаб қўйинг", деган постларни эълон қилишган.

Янгиликлар лентаси
0