Жамият

Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев TikTok учун видеога тушди

© Рамиз БахтияровЖахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента
Жахонгир Артикходжаев, исполняющий обязанности хокима города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тиктокерларга тақиқ қўйиш эмас, балки уларни тўғри йўлга йўналтириш бўйича иш олиб бориш керак, деган фикрни билдирган Ортиқхўжаев, Ёшлар форумида ёшлар билан биргаликда TikTok учун видеога тушган.

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун Тошкент шаҳрида ўтказилган Ёшлар форумида Tik Tok учун видеога тушди. Ҳокимнинг ёнида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев ҳам бўлган.

Икки амалдорнинг ёшлар билан Тик Ток учун видеога тушаётган сурати айни вақтда ижтимоий тармоқларда оммалашмоқда.

© davletovuz Telegram-каналТошкент ҳокими Ортиқхўжаев Tik Tok учун роликда суратга тушди
Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев TikTok учун видеога тушди - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳокими Ортиқхўжаев Tik Tok учун роликда суратга тушди

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ортиқхўжаевнинг Ўзбекистондаги тиктокерлар бўйича билдирган фикрлари маҳаллий ОАВларда тарқалган эди.

Ортиқхўжаевнинг фикрича, тиктокерларга тақиқ қўйиш эмас, балки уларни тўғри йўлга йўналтириш бўйича иш олиб бориш керак.

Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
TikTok учун видеога Қуръонни йиртган ўзбекистонлик қўлга олинди

"TikTok’ни интернет оламининг бир қисми деб биламан. Интернетда блогерлар ҳам бор, журналистлар ҳам бор, тиктокерлар ҳам бор. Уларни бир-биридан, яъни этни тирноғидан ажратиб бўлмайди. Юртимизда тиктокерларга тақиқ қўйиш эмас, уларни тўғри йўлга йўналтириш бўйича иш олиб боришимиз керак. Ёшларга тўғри йўл кўрсатиб, уларга тўғри йўналиш кўрсатиб, қилаётган ишларидан самарали фойдаланса бўлади, деб ўйлайман.

Менимча, ҳар нарсага тақиқ қўйиш ривожланаётган демократик давлатга ҳос нарса эмас. Улар билан бирга ишлаймиз, уларга таянч бўламиз, уларни ҳимоя қиламиз. Бугун аҳамиятсиз бўлиб кўринаётган тиктокерлар эртага аҳамиятли шахсга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Биз уларнинг ёнларида таянч бўлсак, бас", - деган Ортиқхўжаев. Ҳоким сўзларидан "Дарё" нашри иқтибос келтирган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала