Янги рекорд: Тошкентда 50 метрли лаваш тайёрланди

© Instagram/oqtepalavash.officialНас не догонят: в Ташкенте приготовили огромный лаваш - фото
Нас не догонят: в Ташкенте приготовили огромный лаваш - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда таомлар билан боғлиқ тажрибалар тугамади - энди "Тошкент Cити" ҳудудида улкан 50 метрли лаваш тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Тошкентда таомлар билан боғлиқ экспериментлар тугамади - энди пойтахтда улкан 50 метрли лаваш тайёрланди ва ундан тушган маблағ "Mehrli Q'ollar" хайрия фондига жўнатилди.

Тадбир "Тошкент Cити" ҳудудида бўлиб ўтди.

Ушбу лаваш 70 нафар ошпаз томонидан тайёрланди, уларга 20 нафар менеджер кўмаклашди.  

Таомни тайёрлаш учун 50 кг гўшт, 8 кг чипс, 7 кг помидор, 7 кг бодринг, 5 л соус ва бир блокдан кетчуп ва майонез сарфланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин пойтахтда диаметри 2,5 метр бўлган бургер, ундан олдин эса 45 метрли хот-дог тайёрланди.

Янгиликлар лентаси
0