Афғонистондаги америка базасига тўртта ракета билан зарба берилди - ОАВ

© AFP / BRENDAN SMIALOWSKIАмериканский военный в Афганистане
Американский военный в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Ракеталар, қайд этилишича, Каландархил туманидан учирилган, уларнинг сони жами ўнта бўлган. BM-12 ракеталари унчалик катта бўлмаган платформада жойлаштирилганлиги айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. Американинг Афғонистондаги "Баграм" ҳарбий базасига тўртта ракета келиб тушди, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ОАВларга таянган ҳолда.

Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жавоб ҳужуми. АҚШ толибларнинг Қандаҳордаги позициялари бўйлаб авиазарба берди

Ракеталар, қайд этилишича, Каландархил туманидан учирилган, уларнинг сони жами ўнта бўлган. BM-12 ракеталари унчалик катта бўлмаган платформада жойлаштирилганлиги айтилмоқда.

Ракеталарнинг олтитасининг учирилишини олдини олишга муваффақ бўлинган.

НАТО вакили маълумотларига кўра, юз берган ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Ракеталар ким томонидан учирилгани ҳам ҳозирча номаълум.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader