ЎФА Ўрунов тўғрисидаги айблови учун россиялик мураббийга чора кўришга чақирди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСергей Юран
Сергей Юран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“СКА-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи, собиқ футболчи Сергей Юран “Матч Премьер” телеканалига берган интерьюсида Остон Ўрунов ўз ёшини кичрайтирганини иддао қилган эди.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси россиялик мураббий Сергей Юрандан мамлакат миллий терма жамоа аъзоси ва Москванинг “Спартак” клуби ўйинчиси Остон Ўрунов ҳақидаги сўзларини исботлашни ёки бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қилди.

Остон Урунов - Sputnik Ўзбекистон
“Рубин” Остон Ўриновга жиддий қизиқиш билдирмоқда

ЎФА баёнотида келтирилишича, “СКА-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи, собиқ футболчи Сергей Юраннинг Ўруновнинг ёши 4-5 йилга катта эканлиги ҳақидаги сўзлари бутун ўзбек футболи жамоатчилигини ҳайрон қолдирган.

Ассоцация қитъада ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун Осиё футбол конфедерацияси томонидан қўйилган талабга мувофиқ Ўрунов бир неча бор Магнит-резонанс томографиясидан (МРТ) ўтказилганини таъкидлаган. Таҳлил хулосасига кўра футболчининг ОФК таснифига кирувчи мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилган.

Остон Урунов - Sputnik Ўзбекистон
Остон Ўрунов дебют голини урган ўйинда “Спартак” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

ЎФА россиялик мураббий ҳақиқатдан бехабар ва ўзбек футболидаги ҳозирги вазият тўғрисида умуман тасаввурга эга эмас деб ҳисоблайди. Нафақат ЎФА, балки Ўзбекистон ҳукумати ҳам футболчиларнинг ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларга қарши курашишда барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Истисносиз барча футболчиларнинг ҳужжатлари, уларнинг ёшлигидан бошлаб, шу жумладан Республиканинг ваколатли органлари томонидан ўрганилади ва текшириб борилади.

Таъкидланишича, Остон Ўрунов нафақат мамлакат, балки бутун Осиёдаги иқтидорли ва истиқболли футболчилардан бир ҳисобланади. Футболчига Европанинг бошқа мамлакатларидаги қизиқиш катта.

“Юраннинг ўйламай айтган сўзлари Остон Ўруновнинг обрўсига путур етказади ҳамда бутун Ўзбекистон ва Осиёдаги футболчиларни тайёрлаш тизимига соя солади. Собиқ футболчи Сергей Юран унинг сўзлари туфайли футболчига қандай маънавий зарарни етказиб қўйганини англолмаса ҳам керак. Кўринишидан одоб-ахлоқ, тўғрисўзлик ва ўзи каби футболчилар билан бирдамлик тушунчалари Юран учун бегонага ўхшайди”, - дейилган баёнотда.

Ассоциация россиялик мураббийдан исбот-дадил талаб қилган ёки Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қилган.

“Биз Сергей Юраннинг баёнотини асоссиз ва масъулиятсизлик деб ҳисоблаймиз ҳамда Остон Ўруновнинг ёши бўйича айтган айбловлари учун дарҳол аниқ далил-исбот келтиришини талаб қиламиз. Бундан ташқари ушбу мутахассис Остон Ўрунов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қиламиз”, - дейилган ЎФА расмий баёнотида.

Шунингдек, ассоциация Россия футбол иттифоқи (РФС) Этика қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга, ўз навбатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирган.

Янгиликлар лентаси
0