Жамият

Талабаларга поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма берилади

© © Sputnik / Стас ЭтвешПосадка пассажиров на скоростной поезд "Афросиаб" на вокзале города Самарканд
Посадка пассажиров на скоростной поезд Афросиаб на вокзале города Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабаларга поезд чипталарига 50 фоиз чегирма берилади.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ва ўқувчилар поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма берилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ матбуот хизмати хабар қилди.

“2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида таълим олаётган талабалар ҳамда ўқувчиларга поезд чипталарида таъриф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилади”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, бу талабалар ва ўқувчиларнинг қишки ўқув таътилини мароқли ўтишида ҳамда мамлакатнинг қадимий ва навқирон шаҳарларига саёҳат қилишларига қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Ушбу чипталар имтиёзли бўлганлиги учун уларни фақат темир йўл кассаларида ҳарид қилиш мумкин. 

Қўшимча маълумотни 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала