Дунёда

Қозоғистонда пора учун маҳкум қилинганларни муддатидан илгари озод қилиш тақиқланди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишСледственный изолятор
Следственный изолятор  - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда порахўрлик билан боғлиқ оғир ва ўта оғир жиноят содир этган маҳкумларни шартли равишда муддатидан илгари озод қилиш тақиқланмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 20 декабрь куни янги коррупцияга қарши курашиш қонунини имзолади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Новый Chevrolet Equinox - первые снимки в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Яқинда амалдорлар лавозимига қараб машина минадиган бўлади - молия вазири

Ҳужжат билан порахўрлик билан боғлиқ оғир ва ўта оғир жиноят содир этган маҳкумларни шартли равишда муддатидан илгари озод қилиш тақиқланмоқда. Шунингдек, қонун билан эндиликда давлат хизматчилари, парламент депутатлари ва судьяларга хорижий банкларда ҳисоб рақамга эга бўлиш тақиқланди, дея ёзади Sputnik Қозоғистон агентлиги.

Коррупцияга оид аноним мурожаатлар ҳам кўрилиб чиқилади

Қонун Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан тайёрланган ва парламентнинг қуйи ва юқори палатаси томонидан маъқулланган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш тўлиқ тақиқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader