Пойтахтда муҳташам бош арча ўрнатилди

Oбуна бўлиш
Янги йил байрам тадбирларини кўтаринки руҳда ташкил этиш, аҳолимизга маданий хордиқ учун шароитлар яратиш мақсадида муҳташам арча ўрнатилди ва болажонлар учун ўйингоҳлари ишга туширилди.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 20 декабрдан Тошкентнинг Истиқлол кўчасида (Ўзбекистон миллий кутубхонаси яқинида) муҳташам арча ўрнатилди ва болажонлар учун ўйингоҳлари ишга туширилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қор қиз. - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Янги йилга қандай тайёргарлик кўрмоқда - фото

Эътиборли жиҳати, бу йил арчада мусиқа садолари остида товланувчи чироқларни эмас, балки RGB экранда қизиқарли намойишларни кўриш мумкин.

Таъкидланишича, майдон эса оқ ва кўк рангли чироқлар билан безатилган. Кун давомида эстрада юлдузлари иштирокида концертлар, шоу дастурлар ва цирк намойишларини кўриш мумкин бўлади.

Байрам тадбирлари 2021 йилнинг 10 январига қадар ҳар куни соат 10:00дан кечки 22:00 гача давом этади.

Ҳокимлик байрам тадбирларида карантин қоидаларига риоя қилишни унутмаслик зарурлигини эслатган.

Янгиликлар лентаси
0