Дунёда

Вассерман 2021 йил қандай бўлишини башорат қилди

© Sputnik / Александр Натрускин / Медиабанкка ўтиш Анатолий Вассерман
 Анатолий Вассерман - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўз якунига етаётган 2020 йил қандай бўлди? Яқинлашиб келаётган 2021 йил қандай бўлади? Ушбу масалада сиёсий маслаҳатчи, публицист Анатолий Вассерман ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўз якунига етаётган йил камдан-кам учрайдиган даҳшатли бўлди, шу сабабли ҳам, 2021 йилда вазият янада ёмонлашиши эҳтимоли, менинг фикримча, жуда кам. Бу йил бутун инсоният кўп нарсаларни ўрганди. Янги йилда бу сабоқларни ҳисобга олиш имконияти мавжуд", - дейди Вассерман.

Ванга - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ванга 2021 йил учун нималарни башорат қилган - ОАВ

COVID-19 пандемияси шуни кўрсатдики, иқтисодий алоқалар ва технологик занжирларнинг катта қисми бир давлат ичида бирлашиши керак, дейди Вассерман. Бу мамлакат ичидаги карантин "бутун дунёнинг иқтисодий фалажига" олиб келмаслиги учун зарур.

АҚШ президенти Дональд Трамп - тор ихтисослашув тизимини фаол равишда йўқ қилишга ҳаракат қилганлардан бири бўлган.

Бироқ, у ўз мақсадларини кўзлаган эди, бундан ташқари, ишни охиригача етказишга муваффақ бўлмади. 

Тор ихтисослашув тизими ўта хавфли, шунинг учун 2021 йилда уни демонтаж қилиш "АҚШ раҳбариятининг позициясидан қатъи назар" давом этишига умид қилиш мумкин, деб таъкидлайди Вассерман.

"Умид қиламанки, бирданига бир нечта вакциналарнинг муомалага киритилиши пандемияни тўхтатиш ва келгуси йил давомида карантинларни бекор қилиш имконини беради. Бу шуни англатадики, глобал иқтисодий инқироз ҳам пасаяди", - дейди таҳлилчи.

Сиёсат масаласига келсак, бу ерда Вассерман "АҚШнинг кескин заифлашиши бошқа мамлакатларга ўз суверенитетларини тиклашга имкон беради" дея умид қилди.

Янгиликлар лентаси
0