Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Ўзбекистон ОТМларидан бири Европада биринчи бўлиб ўз филиалини очди

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишМолодой человек на лекции в Дипломатической академии Министерства иностранных дел Российской Федерации
Молодой человек на лекции в Дипломатической академии Министерства иностранных дел Российской Федерации - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент давлат стоматология институтининг филиали Испанияда очилади. Ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилади.

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Испания Балеар университетининг АДЕМА стоматология таълим даргоҳида Тошкент давлат стоматология институтининг филиали ташкил этилади. Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг Европа давлатларидаги илк филиали ҳисобланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Мазкур келишувга Испания ССВ, Палма де Майорка провинцияси раҳбарияти, Балеар университети вакиллари ҳамда Ўзбекистон ССВ ва Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда эришилди.

Возобновление очного обучения в Дальневосточном федеральном университете - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Жиззахда Россия тиббиёт университети филиали ва клиникаси ташкил этилади

Унга кўра, ҳар иккала олий таълим муассасаси томонидан йилига 30 нафар педагоглар дарс машғулотларига жалб этилиши, стоматологиянинг олтита йўналиши бўйича испаниялик мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириши учун курсларда ўқитишга келишиб олинди.

Шунингдек, анжуманда 2021 йилдан 100 нафар испаниялик талаба стоматология йўналиши бўйича малака ошириш курсларига қабул қилиниши, испаниялик беморларга Ўзбекистондаги тиббий туризм тизими салоҳиятидан фойдаланишга шароит яратиш каби  бир қатор масалалар ҳам белгилаб олинди.

Испаниянинг Балеар университети 1978 йилда ташкил этилган бўлиб, Балеар ҳукумати томонидан бошқарилади. Бугунги кунда 18 мингдан ортиқ талабалар ижтимоий-гуманитар, тиббиёт, стоматология, техника, ахборот технологиялари каби йўналишларда таълим олмоқда. Университет қошидаги 7 та илмий лабораторияларда биология, экология, рақамли тиббиёт ва генетика йўналишларида илмий-тадқиқот олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат юридик университетининг хориждаги илк факультети Тожикистонда очилгани хабар қилинган эди.

Ундан илгари эса Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Ўзбекистондаги хорижий мамлакатларда ўз филиалини ташкил этган илк олий таълим муассасасига айланган эди. Институт Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳридан 20 км узоқликда жойлашган Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини ташкил этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала