Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Сиёсат

Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

© Пресс-служба ЦБ УзбекистанаАюбхон Камалов назначен заместителем председателя Центрального банка.
Аюбхон Камалов назначен заместителем председателя Центрального банка. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Аюбхон Камаловни Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти фармони билан Аюбхон Камалов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди.

У Марказий банкнинг нақд пул муомаласини ташкил этиш, банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш, кадрлар билан ишлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш каби йўналишларини мувофиқлаштириб боради.

Люди на продуктовом рынке в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда йил бошидан озиқ-овқат маҳсулотлари 16,3%га қимматлади - МБ

Аюбхон Камалов 1971 йил Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йил Ленинград қишлоқ хўжалиги институтини, 2001 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.

Банк тизимидаги фаолиятини 1994 йилда бошлаган. Кейинчалик Молия вазирлигида сектор мудири, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017-2019 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори сифатида фаолият юритган. 2019-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилган.

Камалов янги лавозимига тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала