Москва ва Тошкент космосда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тайёрлади

© Foto : NASA / RoscosmosКосмонавт Роскосмоса Олег Кононенко во время выхода в открытый космос
Космонавт Роскосмоса Олег Кононенко во время выхода в открытый космос - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон космосда ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг матнини тасдиқлади - Владимир Тюрденев.

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон космосда ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимнинг матнини тасдиқладилар. Ҳужжат 2021 йилда имзоланиши мумкин, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев РИА Новостига.

"Тинчлик мақсадларда космосни ўрганиш ва фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битимнинг матнини келишиш бўйича ишлар якунланди", - деди Тюрденев.

Дипломатнинг сўзларига кўра, ҳужжат навбатдаги олий даражадаги учрашув вақтида имзолаш мумкин.

"Роскосмос" давлат корпорациясининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Россия “Майданак” расадхонасида космик "чиқиндилар" ва ерни масофадан зондлаш бўйича мониторинг тизимларида, сунъий йўлдошларни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларда, шунингдек, Жиззах вилоятидаги Суффа платосида радиострономия обсерваторияси қурилишини якунлашда иштирок этиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0