Ўзбекистонга кириб келаётганлар COVIDга экспресс-тест топширади

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг аэропорт, темир йўл чегара пунктларида кириб келувчи фуқаролар ўз ҳисобидан экспресс-тест топшириш амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Келаётган жума куни - 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган барча фуқаролар коронавирусга экспресс-тест топширишни бошлайди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлигининг Оператив штаби хабар қилмоқда.

"Республика махсус комиссияси томонидан 2020-йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейилган хабарда. 

Хабарда айтилишига кўра, экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади. Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.

Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

Янгиликлар лентаси
0