Бирданига 3та: Ерга хавфли астероидлар яқинлашмоқда - NASA
Бирданига 3та: Ерга хавфли астероидлар яқинлашмоқда - NASA
NASA олимлари берган маълумотларга кўра, бирданига 3та хавфли космик жисмлар Ерга яқинлашмоқда. Улар 25 декабрь куни Ер яқинидан тахминан 3 миллион километр... 23.12.2020, Sputnik Ўзбекистон
NASA олимлари берган маълумотларга кўра, бирданига 3та хавфли космик жисмлар Ерга яқинлашмоқда. Улар 25 декабрь куни Ер яқинидан тахминан 3 миллион километр масофада учиб ўтади.
Улардан энг каттаси 501647 (2014 SD224) астероиднинг масофаси Ердан тахминан 3 миллион километрни ташкил қилади.
Объектнинг диаметри тахминан 200 метрни ташкил қилади.
У Ер яқинидан анча тез-тез учиб ўтади: астероид охирги марта шу йилнинг январида кузатилган. Кейинги сафар у яна 2021 йил декабрида сайёрамизга яқинлашади.
"Потенциал хавфли" гуруҳга 0,05 астрономик бирлик ва диаметри тахминан 140 метр бўлган барча космик жисмлар киради.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни самолёт катталигидаги астероид Ерга яқинлашаётгани ҳақида хабар берилганди: диаметри 26 дан 52 метргача бўлган.
Бундан ташқари, 21 декабрь куни Ер аҳолиси камдан кам учрайдиган ноёб самовий ҳодиса - Юпитер ва Сатурн яқин келиши ҳодисасига гувоҳи бўлишди. Бу ҳодиса охирги марта 794 йил олдин юз берган.