Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Сиёсат

Раҳмон билан икки соат: Абдулла Абдулла нега Тожикистонга келган эди

© Sputnik / Александр Астафьев / Фотобанкка ўтишПремьер-министр Афганистана Абдулла Абдулла
Премьер-министр Афганистана Абдулла Абдулла - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла тинчликка эришув бўйича тажриба ўрганиш мақсадида Тожикистон президенти билан учрашувга келганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла Тожикистонга ташрифини якунлади. Сафарнинг сўнгги дақиқаларида у журналистлар билан учрашувга вақт топди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Президент билан икки ярим соат

Абдулла Абдулланинг таъкидлашича, унинг Тожикистонга уюштирган сафари мақсади жаҳон ҳамжамияти эътиборини Афғонистондаги тинчлик жараёнига жалб қилишдангина иборат эмас эди.

Американский военный в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги америка базасига тўртта ракета билан зарба берилди - ОАВ

Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раисининг сўзларига кўра, республика президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар икки ярим соат давом этган.

"Тожикистон ҳамиша афғондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаган. Мен ушбу масалада фикр алмашиш учун келдим. Хусусан, биз (президент Эмомали Раҳмон билан - таҳр.) тинчликка эришиш бўйича тажриба хусусида мулоқот қилдик. Тожикистон Афғонистонни барча минтақавий ва глобал форумларда қўллаб-қувватлаган", - деган доктор Абдулла.

Афғон сиёсатчиси, шунингдек, тожик халқи ва ҳукуматини жуда ташвишга солаётган масала бу Афғонистонда жойлашган террористик уюшмалар фаолияти, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси муаммоси эканлигини таъкидлаган.

Политолог Дмитрий Верхотуров - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Верхотуров Афғонистон бўйича тинчлик музокаралари нега тўхтатилгани ҳақида

"Агар Афғонистонда тинчликка эришилса, ҳеч қандай террористик уюшмалар ёки наркомафия бошқа давлатларга таҳдид бўлмайди", - деган Абдулла Абдулла ҳамда икки давлат ҳукумати террористик уюшмалар таҳдидига қандай қарши туриш масаласи борасида мудом мулоқот қилиб келишларини қўшимча қилган.

Бу вақт орасида...

Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Крис Миллер Афғонистонга олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан келди.

Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги сайтида хабар берилди.

Миллер ўз сафари давомида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашган. Музокараларда Афғонистон миллий ва мудофаа кучларига АҚШ томонидан ҳарбий кўмак кўрсатиш масаласи муҳокама қилинган.

Пентагон сайтида аниқлик киритилишича, Миллернинг Афғонистонга ташрифи ҳақида "хавфсизлик нуқтаи-назаридан" олдиндан эълон қилинмаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала