Россия қурилишларида мигрантлар етишмаслиги Путинга етказилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСтроительство
Строительство - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин мамлакат президентидан қурилишда ишчи кучи етишмаслиги масаласини кўриб чиқишни илтимос қилди.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин Россия президенти Владимир Путиндан қурилишда ишчи кучи етишмаслиги масаласини кўриб чиқишни илтимос қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Рабочие на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар етишмаслиги туфайли Россияда тайёр турар жойларни топшириш кечикмоқда

“Шу билан бирга меҳнат ресурслари, жумладан, хорижий ишчи кучи етишмаслиги туфайли декабрь ойида уй-жойларни фойдаланишга топшириш бўйича хатарлар мавжуд”, - деди у Давлат кенгаши йиғилишида.

Бош вазир ўринбосари ушбу муаммо, айниқса, Москва минтақасида ўта кучли сезилаётганини таъкидлади.

“Бу масала юзасидан сизнинг топшириғингиз ишлаб чиқилиши ва уни йил бошида алоҳида йиғилишда кўриб чиқилишини илтимос қиламан”, - деди Марат Хуснуллин.

Россия қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаяпти - бош вазир ўринбосари

Хуснуллиннинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли мамлакатда биринчи ярим йилликда уй-жойларни фойдаланишга топшириш тахминан 10 фоизга, ипотека бўйича эса 17 фоизга тушиб кетган.  

Янгиликлар лентаси
0