Спорт

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинлар учун 7 йилга спортдан четлатилди

© Oklahoma State University AthleticsТеннисист из Узбекистана Темур Исмаилов
Теннисист из Узбекистана Темур Исмаилов - Sputnik Ўзбекистон
Темур Исмаилов 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашгани аниқланган. Шу сабаб у спортдан 7 йилга четлаштирилди ва 12 минг долллар жаримага тортилди.

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. 25 ёшли ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмаилов келишилган ўйинларда иштирок этгани учун 7 йилга спортдан четлатилди. Бу ҳақда “Tennis Integrity Unit” ташкилоти сайтида хабар қилинди.

Футбол. Кубок конфедераций-2017. Тренировка сборной России - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Фарғонадаги футбол жанжали айбдорлари қандай жазоланди

Аниқланишича, спортчи теннисдаги коррупцияга қарши курашиш қоидаларини бузиб, 2014, 2015 ва 2019 йилларда келишилган ўйинларда қатнашган.

Исмаиловга жорий йил 18 декабрдан барча теннис турнирларида қатнашиш ва у ерга бориш тақиқланди. Бундан ташқари, 12 минг доллар жаримага тортилди. 

Профессионал теннисчилар ассоциацияси рейтингида Исмоиловнинг энг юқори позицияси 756-ўрин бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала