Жамият

Алишер Шодмонов гидроксихлорохин Трамп мақтагани учун сотиб олинганини айтди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов
Министр здравоохранения Узбекистана Алишер Шадманов  - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири карантин эндигина бошланганида ЖССТнинг ўзида ҳам даволаш бўйича исботланган ҳеч қандай усул бўлмаганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов карантин эндигина бошланганида ЖССТнинг ўзида ҳам даволаш бўйича исботланган ҳеч қандай усул бўлмаганини маълум қилди.

“ЖССТ ва унинг Европа ҳудудий бюросига мурожаат қилганмиз. Президентимиз фармойишга асосан маблағ ажратиб берган. Биз ИВЛ, ПЦР аппаратлари ва дори сотиб олишимиз керак. Минг афсус, ўша пайтда ЖССТда ҳам исботланган ҳеч қандай усул йўқ эди. Шундан келиб чиқиб, қайси дори биринчи пайдо бўлган бўлса, АҚШ президенти биринчи бўлиб гидроксихлорохинни мақтаб чиқди, шу заҳоти буни сотиб олиш масаласи бошланди”, - деди у Халқаро пресс-клубнинг “Пандемияга қарши курашда миллий тажриба” мавзуида навбатдаги сессиясида.

Шодмоновнинг сўзларига кўра, дунёда самара берадиган дори илмий асоси йўқ эди. Орқасидан фавипиравир нафақат сотиб олиган ва захира яратилди, балки Ўзбекистонда ишлаб чиқариш бошланди.

“Орқасидан ремдисивир, энг қимматбаҳо дори. Оғир реанимациядаги беморларни шу орқали сақлаб қолдик”, - деди собиқ ССВ раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала