Дунёда

Россияда барча давлатлар билан парвозларни вақтинча тўхтатиш таклиф қилинди

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишПассажиры в международном аэропорту Шереметьево
Пассажиры в международном аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик депутат COVID-19нинг янги штамми аниқлангани сабаб барча мамлакатлар билан авиақатновларни вақтинча чеклашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия Давлат думаси депутати Иван Сухарев COVID-19нинг янги штамми аниқлаши сабаб барча мамлакатлар билан авиақатновларни вақтинча чеклашни таклиф қилди. Бу ҳақда RT хабар қилмоқда.

Депутат мамлакат бош вазири Михаил Мишустин номига ёзган мактубида Буюк Британия ва қатор мамлакатларда COVID-19нинг янги штамми аниқланганини эслатган. Шу боис кўплаб давлатлар, жумладан, Россия Британияга парвозларни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилган.

“Россия ҳудудида янги вирус тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида сиздан коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги ижобий суръатни сақлаш учун вақтинчалик барча мамлакатлар билан авиақатновларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқишни илтимос қиламан”, - дейилган депутат мурожаатида.

Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг сўзларига кўра, Россияда Буюк Британия ва қатор мамлакатларга аниқланган коронавируснинг мутацияси аниқлаганмаган.

ССВ коронавируснинг янги штамми хусусида маълумот берди

Россия 27 март куни коронавирус тарқалиши туфайли мунтазам халқаро ва чартер парвозларни тўхтатиб қўйган эди. Август ойида Россия Туркия, Буюк Британия, Танзания билан парвозларни қайта тиклади. Кейинчалик Швейцария, Миср, БАА, Мальдив, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Сербия, Куба ва Япония билан ҳам парвозлар ўзаро келишувга асосан тикланди.

Ўзбекистон қайси давлатлар билан авиаалоқаларни чеклади?

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ўз чегараларини қачон очиши ҳақидаги савол жавоб бераётиб, чегаралар коронавирус билан боғлиқ вазият имкон бериши биланоқ очилишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала