Ўзбекистонда Янги йил арафасида қатъий карантин жорий этиладими?

© Sputnik / Рамиз БахтияровВнимание, карантин
Внимание, карантин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 25 декабридан карантин чоралари кучайтирилади, деган миш-мишлар тарқалди. Бу гапларда асос борми?

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков мамлакатда 25 декабрдан карантин чоралари кучайтирилади деган миш-мишларга ойдинлик киритди.

Госпиталь COVID-19 в ГКБ № 52 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда тўққиз кундан буён COVID-19 дан ўлим кузатилмаяпти

"Халқимизда “ниятга яраша беради” деган гап бор, билмадим, баъзи шахслар бу каби миш-мишларни яхши ниятда тарқатишаяптими ёки доим шундай “совуқ” ният қилишга ўрганиб қолишганми? Дейлик, карантин тадбирлари қайтадан кучайтирилса, аниқроқ айтганда, уйдан чиқиш, ишга бориш, ҳаракатланиш, қўйингки, шу каби барча эркинликлар чегараланса, бундан кимга ва қандай наф?! Дунё ҳамжамиятида вазият ўта оғир бўлиб турган бир пайтда ва юртимизда карантин тадбирларининг бирмунча юмшатилиши мавжуд эпидемик вазиятга салбий таъсир қилиши мумкинлигини тўлиқ англаган ҳолда Республика махсус комиссиясининг чеклов тадбирларини бирмунча юмшатишга қарор қилгани бу пандемияни жиловлаш тадбирларига жалб этилган соҳаларга катта ишонч намунаси, десак хато бўлмайди”, - дейди Отабеков.

Ўзбекистон қатор давлатлар билан халқаро авиарейсларни тўхтатмоқда

Унинг таъкидлашича, бу каби қарорлар қабул қилинишидан олдин барча шарт-шароитлар ўрганиб чиқилади, юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича имкониятлар ҳар томонлама ўрганилади.

“Таъкидланганлардан келиб чиқиб, юқоридаги каби миш-мишларни тарқатаётган шахсларга айтмочимиз: халқни бесаранжом қилиб, чалғитиб, қўрқитиб ёки хавотирга солиб барака топмайсиз, Республика махсус комиссияси аъзолари эса карантин тадбирларини кучайтириш ҳақида ҳозирча ўйлаб кўришмади, Негаки, бугун бу каби чекловлар ҳақида ўйлаш учун умуман асос йўқ, юртимизда коронавирус касаллиги бўйича барқарор эпидемик вазият ҳукм сурмоқда”, - дея хулоса қилди у.

ССВ коронавируснинг янги штамми хусусида маълумот берди

Эслатиб ўтамиз, фуқароларга янги 2021 йил байрами тадбирларини оила даврасида ўтказишни тавсия этилган. Вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа ташкилотларига турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланган. Боғчалар, умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланган.

Янгиликлар лентаси
0