Сиёсат

Мирзиёев ёшларга: "Сизларни Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман!"

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в молодежном форуме
Шавкат Мирзиёев принял участие в молодежном форуме - Sputnik Ўзбекистон
Давлат раҳбари эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини эълон қилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, мамлакатда биринчи бор ўтказилаётган ушбу анжуман билан барчани табриклади, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Фикрларингизни қўрқмасдан менга айтинг - президент Қаршида ёшлар билан учрашди

"Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман", – деди Мирзиёев ўз нутқи аввалида. 

Мирзиёев Ўзбекистонда қандай ислоҳотларга қўл урилмасин, Ҳукумат аввало, ёшларга, уларнинг куч-ғайрати, азму шижоатига суянишини таъкидлади.

"Барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли айни ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар", - деди давлат раҳбари.

© Пресс-служба президента УзбекистанаУчастники Молодежного форума 2020 в Узбекистане
Мирзиёев ёшларга: Сизларни Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман! - Sputnik Ўзбекистон
Участники Молодежного форума 2020 в Узбекистане

Мирзиёев коронавирус пандемияси даврида ёшлар халқ дардига дармон бўлгани, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатида кўнгилли сифатида қатнашиб, қийналган оилаларга амалий ёрдам берганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

Шунингдек, президент буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва масъул раҳбарлар ёшлар билан учрашувларни мунтазам равишда йўлга қўйишини айтиб ўтди.

 

Давлат раҳбари эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини эълон қилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилади.

"Бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз жуда кўп. Лекин, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, адашган, кўмакка муҳтожлари ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қиладиган "Ёшлар мурожаати" электрон платформасини яратиш вазифаси топширилади", – деди давлат раҳбари.

Соискатель работы - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Андижонда ишсиз ёшларнинг 74,7%и иш жойига эга бўлди

Навқирон авлод вакилларида бизнес кўникмаларини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Яқинда ўтказилган ижтимоий сўровлар аксарият ёшларда ижобий мотивация, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ва малака етишмаслигини кўрсатди. Демак, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ишларни янада кучайтириш лозим, деди Мирзиёев.

Шуни инобатга олиб, касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали махсус сертификат олган ёшларга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада микрокредитлар ажратиш юзасидан зарур чоралар кўрилади. Бу кредитлар 7 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан берилади.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в молодежном форуме
Мирзиёев ёшларга: Сизларни Ўзбекистоннинг бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман! - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев принял участие в молодежном форуме

Ушбу мақсадлар учун 2021 йилда 45 миллион доллар ажратилиши, шунингдек, ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳар бир вилоятга 100 миллиард сўмдан кредит маблағлари йўналтирилиши қайд этилди.

– Бугун ўғил-қизларимизни қийнаётган жиддий муаммолардан бири – ўқишни тамомлаган ёшлар бандлиги, – дея сўзида давом этди президент. – Кўплаб мактаб ва коллеж битирувчилари, баъзан олий маълумотли йигит-қизлар ҳам, иш топишда қийинчиликка учрамоқдалар.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди

Маълумки, ҳозирги вақтда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида 7-11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга уларни энг камида битта касбга ўргатиш амалиёти жорий этилган. Ўқувчи 11-синфга ўтдими, у туман ёки шаҳар ҳокимлигининг бевосита эътиборида бўлиши белгиланган.

– Ташкилотлар ёш мутахассисни ишга олишдан манфаатдор бўлиши керак. Шу сабабли, ҳукуматга ёш кадрлар учун белгиланган синов муддати даврида иш берувчиларга имтиёзлар тақдим этиш масаласини кўриб чиқиш вазифаси топширилади, – деди президент.  

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлаш ва ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ҳам устувор вазифалардан бири.

Ўтган уч йил мобайнида мамлакатимиз бўйича 5 минг 100 тадан ортиқ намунали ёш оилага арзон уй-жойлар қурилиб, қарийб 200 миллиард сўм миқдорида бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди. Бунинг мантиқий давоми сифатида 2021-2023 йилларда Ёшлар уйларини қуриш дастурини ишлаб чиқиб, амалга ошириш вазифаси белгиланди.

Свадьба - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда оилавий ажримлар сони сезиларли даражада ошди

"Халқимиз азалдан оилани муқаддас билиб, уни асраб-авайлаб келади. Оила мустаҳкам бўлса, жамият барқарор бўлади. Бир нарсани унутмаслигимиз лозим: хонадонларимиздаги тинчлик-тотувлик, аввало, оиладаги соғлом муҳитга, мустақил ҳаёт остонасида турган қизларимизни оилавий турмушга тайёрлаш билан бевосита боғлиқ", – деди давлатимиз раҳбари.

Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида ёш оилалар ўртасида 25 мингга яқин ажралиш бўлгани афсус билан қайд этилди.

"Мен, бугунги имкониятдан фойдаланиб, кенг жамоатчиликка, авваламбор, кўпни кўрган мўътабар нуронийларимизга, оқила ва меҳрибон оналаримизга мурожаат этмоқчиман. Бу оғриқли масалада бизга ёрдам беринглар, деб илтимос қиламан. Оилавий низоларнинг олдини олиш, ажримларни камайтириш борасида сиз, азиз ёшларимиз ҳам, ташаббус ва фаоллик кўрсатсангиз, мен барчангиздан чексиз миннатдор бўлар эдим", – деди Ўзбекистон президенти.

Мирзиёевнинг ёшларга мурожаати давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала