Сиёсат

Путин МДҲни Россия ташқи сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири, деб атади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Унинг қайд этишича, МДҲ мамлакатлари - Россия учун энг яқин давлатлар, "бу бизни - кўплаб йиллар, ўн йилликлар, баъзида ҳатто юз йилликлар давомида ягона давлат сифатида кўп нарса боғлайдиган давлатлардир".

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Россия ташқи сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан биридир, деб баёнот қилди РФ президенти Владимир Путин.

Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Путин МДҲ давлатлари учун 2020 йилда энг жиддий хатар нима бўлганини айтди

"Келинг, бугунги ушбу учрашувимиз, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари мажлисида, МДҲ доирасида юзага келаётган вазиятни муҳокама қиламиз. Бу энг муҳим, агар асосий бўлмаса, ташқи сиёсий трекдаги фаолиятимизнинг энг муҳим йўналиши", - деди Путин Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишида.

Унинг қайд этишича, МДҲ мамлакатлари - Россия учун энг яқин давлатлар, бу "бизни - кўплаб йиллар, ўн йилликлар, баъзида ҳатто юз йилликлар давомида ягона давлат сифатида кўп нарса боғлаб турган давлатлардир".

"Бунда иқтисодий, маданий, гуманитар, қардошлик, дўстона муносабатларимиз энг кўп ривож топган. Умуман олганда, бу ташқи сиёсий трекдаги фаолиятимизнинг алоҳида йўналишидир. Келинглар, ушбу фаолиятнинг турли йўналишларида ҳамкасбларимизни тинглаб, бу ишни лозим бўлса, шу бугун талаби, ёки кириб келаётган 2021 йилда талаб этиладиган даражада мослаштирайлик", - деб қўшимча қилди давлат раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader