Мигрантлар учун ҳужжат расмийлаштириш соддалаштирилади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПосетители в многофункциональном миграционном центре Москвы, архивное фото
Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ташаббус натижасида миграция жараёнларини соддалаштириш, меҳнат мигрантлари ҳужжатларни расмийлаштириш учун сарфлаётган вақтини камайтириш кутилмоқда. 

Инициатива поможет наладить миграционные процессы и поспособствует открытию фронт-офисов соответствующих центров.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан меҳнат миграциясини соддалаштириш борасида қатор шартномалар имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" ахборот агентлиги 

"Ушбу шартномаларадан мақсад - Россияга ташкилий тартибда меҳнат қилиш учун келаётган Ўзбекистон фуқароларини расмийлаштириш жараёнларини соддалаштиришдир", - дейилган расмий хабарда. 

Ушбу ташаббус натижасида миграция жараёнларини соддалаштириш, меҳнат мигрантлари ҳужжатларни расмийлаштириш учун сарфлаётган вақтини камайтириш кутилмоқда. 

Шартномалар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Россиянинг "Паспортно-визовый сервис"  Россия Федерал Давлат унитар корхонаси ҳамда Москва "Кўп функцияли миграция маркази" билан имзоланган. 

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойида Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Россия ИИВга 2021 йилда Республика ҳудудида паспорт-виза хизмати бўлинмасини очишни таклиф қилган эди.  

Янгиликлар лентаси
0