"Сардоба" иши бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди

Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаяпти.

ТОШКЕНТ, 25 дек - Sputnik. 21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар М. Холматов ("Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси" бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.

Жители махалли Бирлик Сардобинского района, Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Сардоба сув омборидан жабр кўрган ҳудудларда касбга ўқитиш масканлари ташкил этилди

Бу ҳақда Олий суд матбуот-хизмати хабар бермоқда.

Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаяпти.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Суд жараёни давом этмоқда. Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала