Аналитика

"Сорос фонди" собиқ иттифоқ ҳудудида қандай таъсир усулларини қўллайди?

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишДжордж Сорос
Джордж Сорос - Sputnik Ўзбекистон
Ғарб тузилмалари томонидан молиялаштириладиган ноҳукумат ташкилотлар собиқ иттифоқи майдонида икки - юмшоқ ва қаттиқ таъсир чизиқларидан фойдаланадилар, деб ҳисоблайди Молдова парламенти аъзоси Богдан Цырдя.

Собиқ иттифоқ давлатларининг деярли ҳаммасида ғарб ноҳукумат ташкилотлари таъсирини кузатиш мумкин, дея ишонч билан таъкидлайди Молдова Социалистлар партиясидан парламент депутати бўлган Богдан Цырдя. У Sputnik ХААга ушбу тузилмалар қандай ишлаши ва нимага эришишлари тўғрисида сўзлаб берди.

Исбот фактлар билан бўлиши лозим

Сорос ва Конрад Аденауэр фондлари Молдовадаги қатор ННТлар томонидан молиялаштирилади, дейди ишонч билан Богдан Цырдя. Бу ноҳукумат ташкилотлари ҳаракатларни ўзаро мувофиқлаштирадилар ва ўз спонсорлари манфаатлари, шу жумладан, сиёсий манфаатлар йўлида ҳаракатланадилар. Сиёсатчи бу фикрларни ўзининг "Молдова фуқаролик жамияти: Спонсорлар. ННТ-кратия. Маданий урушлар" номли китобида берилган 1,5 мингта ҳаволалар билан далиллайди.

Акция националистов в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
"Бепул" пишлоқ. Сороснинг пуллари Украинада нимага сарфланди?

"У молдаван тилида дунё юзини кўргач (рус тилида 2021 йилнинг баҳорида чоп этилиши режалаштирилган - таҳр.) муносабат ҳам ўзини кўп куттирмади. Шу заҳоти Молдовадаги Европа Иттифоқи миссияси раҳбари Петер Михалко, сўнгра – Голландия элчиси ва Сорос фонди томонидан муносабатлар билдирилди", - дея ҳикоя қилади у.

Богдан Цырдя китоби - 759 бетдан иборат. У жорий йилнинг 21 октябрида нашрдан чиққан - шу кечанинг ўзида Сорос фонди китобга "Молдова фуқаролик жамиятига уюштирилган қўпол ҳужум", дея баҳо берганди.

"Кутилгани каби, "Ўқимаганман, лекин қоралайман" сирасидан бўлди. Каминанинг меҳнатини "демократия устунлари, ҳуқуқ устуворлиги ва умуман европа қадриятларига таҳдид", дея қоралашди. Аммо мадомики фонд сўз эркинлиги тарафдори экан, нега даставвал китобни муҳокама қилишмади? Агар сиз буни ёлғон ва сохталаштириш, дейдиган бўлсангиз, марҳамат, унда 1519 ҳаволалар ва 600та манба келтирилган, мен баҳсга тайёрман", - дейди Богдан Цырдя.

Аммо, депутатнинг сўзларига кўра, оппонентлар бунга жавобан сукут сақлашни лозим топган.

Мультимиллиардер Джордж Сорос - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Америкаликлар Жорж Соросни террорчи деб тан олишни сўрашмоқда

"Аввал бошда ННТлар биз рақамлар билан манипуляция қилаётганимизни иддао қилишганди. Шунда матбуот-анжуманида уларнинг молиявий ҳисоботлари скриншотларини кўрсатдим. Шубҳасизки, бу фактларни улар ҳеч қанақасига рад этишолмади, фақатгина китобим кимгадир таҳдид эканлиги борасида айтилган тушунарсиз гапларни ҳисобга олмаганда", - дейди муаллиф.

Фаолият майдони

Собиқ иттифоқ маконида: ноҳукумат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти ўртасида тенг белгисини қўйиш лозимлиги ҳақидаги фикр ўта фаоллик билан илгари сурилмоқда. Аммо, бу ундаймас, дея тушунтиради Богдан Цырдя. Четдан молиялаштириладиган ташкилотлар маҳаллий реал муаммоларни камдан-кам кўтарадилар - кун тартибида асосан спонсорлар манфаати туради.

"Мисол тариқасида Молдовани олайлик. ННТлар томонидан бу ерда қандай муаммолар кўтарилади? Радикал феминизм, ювенал юстиция, демократлаштириш – чунки, улар буни тушунади. Буларни биздаги муаммолар билан қандай умумийлиги бор? Биздаги муаммолар - бу қашшоқлик (Европанинг энг қашшоқ мамлакатимиз), коррупция, бунда биз Украина билан рақобатлашяпмиз ва ишсизлик-ку. Фуқароларимизнинг учдан бир қисми чел элда", - дейди муаллиф.

Вынесение приговора депутатам фракции Ата-Журт в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
"Президентни шунчаки хайдаб чиқаришди". "Рангли инқилоблар" қандай якунланган

Ғарб фондлари фаолияти сўзлардагина эзгу мақсадларни кўзлайди – улар коррупцияга қарши кураш ва демократияни қарор топиши ҳақида гапирадилар, дейди сиёсатчи. Аммо ҳақиқатда эса ҳаммаси кузатувлар ҳамда айтайлик, сўз эркинлиги ва демократия индекси сингари рўйхатларни тузиш билан чекланади.

"Аммо улар ҳақиқатда вазиятни заррача ўзгартирмайди, - дейди Богдан Цырдя. – Молдова ННТлари бюджетига бир назар солинг – миллионлаб долларларга кўзингиз тушади. Таълимга ажратилган бюджет эса анча кам, гарчи жамиятни ривожлантириш учун айнан шу соҳа энг муҳимларидан бири саналса-да. Ёки дейлик, Европа тузилмалари Молдовага пул беришаётгани ҳақида гапиришни хуш кўрадилар. Аммо пуллар қани? Юстиция ислоҳотига йўналтирилган 100 миллион евродан фақат 10 миллионигина бевосита судлар учун жиҳозларга сарфланган. Асосий қисми - гўёки юстицияни ислоҳ қилаётган идораларга, кофе-брейкларга кетган. Бундан келиб чиқадики, фонд пулларни ўзига ўзи бераркан-да".

Протестные акции в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Рангли инқилоблар учун кадрлар қандай тайёрланади

Ғарб тузилмалари томонидан молиялаштириладиган ноҳукумат ташкилотлари собиқ иттифоқи майдонида икки хил - юмшоқ ва қаттиқ таъсир линиялардан фойдаланади, дейди Богдан Цырдя.

"Мисол тариқасида: Сорос фонди бир вақтнинг ўзида ҳамма ёқда пайдо бўлди ва аввалига тарих бўйича китобларни молиялаштирди. Уларда нима ҳақда ёзилган? Китобларда давлатларнинг қанчайин қолоқлиги ва эндиликда уларга қандай ёрдам берилиши ҳақида сингдирилган. Сўнгра фонд грант лойиҳаларини ташкил қилди. Нима учун? Мақсад ёш онгларни жалб қилиш эди. Уларни семинар ва тадқиқотлар учун жалб қилишган ва одамлар, ўзлари буни тушунмаган ҳолда, ўз давлатлари ҳақида разведкага оид маълумотларни тақдим этган. Буларни ҳеч ким назорат қилмаган, сабаби 1990-йилларда ҳаммаёқда тартибсизлик ҳукм сурган", - деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Ҳаракатларнинг биринчи варианти - юмшоқ ҳаракатлар, тушунтиради Цырдя. "Аввалига мамлакатда фонд ташкил этилади, фонд ННТ ва нотижорат ташкилотларга асос солади, шундай кейин у бошқа тузилмаларни молиялаштиришни бошлайди, шу тариқа, мамлакат эмас, балки спонсорлар манфаатида ҳаракат қиладиган тармоқ вужудга келади. Кейинчалик фонд тармоқ тамойили асосида ўз одамларини ҳукумат тузилмаларига кўтара бошлайди".

Путин: приближение НАТО к границам России угрожает безопасности страны - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Путин собиқ СССР мамлакатлари ишига аралашиш керакмаслиги ҳақида огоҳлантирди

Богдан Цырдя Арманистонни мисол тариқасида келтириб ўтади. Бу ерда Никол Пашинян вақтида Сорос тузилмаларидан чиққанлар олий мартабали амалдорларга айланган эди.

Молдовалик сиёсатчи турли фондларнинг қаттиқ таъсири сифатида Беларусдаги тартибсизликларни мисол келтиради. "Ғарб очиқчасига беларус мухолифатини қўллаб-қувватламоқда (11 декабр куни Еврокомиссия республикада фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун 24 миллион евро ажратилишини маъқуллади, - таҳр.). Фикримча, Беларусда ҳеч ким маҳаллий фондлар фаолиятини чуқур таҳлил қилмаган, зеро, инқилоб шунчаки юзага келмайди. Бунинг учун шароит бўлиши керак", - дея таъкидлайди Богдан Цырдя.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала