Туркия хорижликлар учун янги талабларни жорий қилди

Oбуна бўлиш
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво қатнови орқали чет эллардан республикага келаётган йўловчилар энди ўзлари билан "COVID-19"га "ПЦР SARS-COV-2" услубида тест топширилгани тўғрисидаги маълумотномага эга бўлишлари шарт

ТОШКЕНТ, 26 дек - Sputnik. Туркияга борадиган хорижликлар учун 28 декабрдан бошлаб янги талаблар кучга киради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Пассажиры в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Янги тартиб: Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар 14 кунга каратинга олинади

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво қатнови орқали чет эллардан республикага келаётган йўловчилар энди ўзлари билан "COVID-19"га "ПЦР SARS-COV-2" услубида тест топширилгани тўғрисидаги, хориж фуқароси Туркия давлат чегарасини кесиб ўтаётган пайтда олинганига 72 соатдан кўп бўлмаган амалдаги маълумотномага эга бўлишлари шарт.

Манфий кўрсаткичли "ПЦР-тест SARS-COV-2" натижасини тақдим этмаган йўловчилар чегарадан ўтилаётганда кўрсатиладиган манзил (уй ёки меҳмонхона)да мажбурий 7 кунлик карантинга жойлаштирилади.

Мабодо фуқаро Туркияда вақтинча яшайдиган манзилини кўрсатмаган бўлса, у мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган карантин ҳудудига юборилади.

7 кунлик карантиндан кейин олинган "ПЦР-тест SARS-COV-2" таҳлилида мусбат натижа қайд этилганлар Туркия ССВнинг "СOVID-19" муносабати билан жорий этилган амалдаги тегишли қоидалари асосида даволанадилар. Ушбу чоралар 2021 йилнинг 1 мартигача амал қилади.

Янгиликлар лентаси
0