Бозорлардаги 45 минг сўмлик музлатилган гўшт сифатига оид шубҳаларга муносабат билдирилди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишЖенщина выбирает мясо
Женщина выбирает мясо - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бозорларида килоси 40-45 минг сўмдан сотилаётган музлатилган импорт гўштнинг сифати борасидаги шубҳаларга муносабат билдирилди.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистонда килоси 40-45 минг сўмдан сотилаётган музлатилган импорт гўштнинг сифати борасидаги шубҳаларга муносабат билдирилди.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Гўшт қимматлашиши сабаблари санаб ўтилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда айни пайтда Ўзбекистон бозорларида 1 килограмми 40-45 минг сўмдан сотилаётган (хориждан импорт қилинган музлатилган) гўштнинг сифати ва қайси ҳайвонга мансублиги, истеъмолга шубҳали эканлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўла бошлаган эди.

Таъкидланишича, Ўзбекистонга импорт қилинган ва қилинаётган гўшт маҳсулотлари келиб чиқиши тўғрисидаги хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатлар ва ветеринария сертификатларига кўра, ветеринария назорати остида киритилган ва киритиб келинмоқда.

“Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан ҳам чегара назорат ветеринария пунктлари орқали олиб ўтилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария-санитария норма ва талабларига мувофиқ олиб кирилиши қатъий назоратга олинган”, - дейилган қўмита хабарида.

Савдо расталарига импорт қилинган гўштнинг 1 килограмми 40-45 минг сўм қилиб белгиланиши талаб ва таклифга кўра, бозор муносабатлари доирасида шакллантирилган.

Қўмита импорт қилинган ёки маҳаллий етиштирилган гўшт ва гўшт маҳсулотларининг олди-сотдисида нархни белгилаш ваколатига эга эмаслигини эслатган.

Прилавок с мясом - Sputnik Ўзбекистон
"Россельхознадзор" Ўзбекистондан тайёр гўшт маҳсулотларига қўйилган тақиқни бекор қилди

Қўмита маълумотларига кўра, 2020-йилнинг шу пайтига қадар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг импорт бўйича ветеринария талаблари асосида тадбиркорлар томонидан четдан жами 30082,4 тонна гўшт импорт қилинган.

Шундан, Қозоғистондан музлатилмаган 287,4 тонна майда мол ва 5712 тонна қорамол ҳамда 46,4 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти, Украинадан 2251,6 тонна музлатилган йирик шохли мол гўшти, Беларусдан музлатилмаган 7124 тонна ва музлатилган 14661,4 тонна қорамол гўшти олиб келинган.

Янгиликлар лентаси
0