Жамият

Метронинг Сергели йўналишидан 1 январгача бепул фойдаланиш мумкин

© Sputnik / Рамиз Бахтияров Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена
 Первые пассажиры сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон
Кеча очилган Тошкент метрополитенининг янги Сергели йўналиши йўловчилар учун 2021 йил 1 январгача бепул бўлади.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. 26 декабрь соат 16:00дан бошлаб Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши хизмат кўрсата бошлади. 

Открылась Сергелийская линия метро: первые впечатления  - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Метронинг Сергели йўналиши илк йўловчиларини манзилига элтиб қўйди - видео

“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабарига кўра, йўналиш ишга тушгандан бошлаб 2021 йил 1 январь соат 8:00 га қадар ушбу йўналишда янги очилган “Бекат-1”, “Бекат-2”, “Бекат-3”, “Бекат-4”, “Бекат-5” бекатларида ҳаракатланиш бепул бўлади. 

Бепул ҳаракатланиш фақат янги Сергели йўналишида амал қилади. Агар йўловчи Чилонзор йўналишидан (Олмазор бекатидан ҳам) ҳаракатланса, йўл ҳақи тўлаши зарур.

Эслатиб ўтамиз, 26 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилган эди. Узунлиги 7 километрлик мазкур темир йўлда бешта бекат барпо этилган. Метрополитеннинг “Олмазор” бекати билан оралиқда 580 метрлик тоннел қурилиб, ер усти ва ер ости йўллари боғланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала