Яна бир ўлим: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишКаталка
Каталка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда сўнгги икки ҳафта ичида яна бир бемор коронавирусдан вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан касалланганларнинг 98 фоизи тузалиб кетишга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. 2020 йил 26 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 76 751 (+85) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Внимание, карантин - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Янги йил арафасида қатъий карантин жорий этиладими?

Янги касалланганларнинг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Жиззах вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Тошкент вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек,  1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, қурбонлар сони 613 нафарга этди. Қайд этиш жоизки, мамлакатда коронавируснинг сўнгги қурбони 11 декабрь куни қайд этилган эди.

Тошкентда коронавирусга қарши курашганларга давлат мукофотлари топширилди

Мамлакатдан касаллликдан соғайганларнинг жами 74291 (+198) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1847 нафар бемордан 168 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.  

Янгиликлар лентаси
0