Сиёсат

Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Олий Мажлисга мурожаатнома йўллайди

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатдаги мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Президент мурожаатномаси 29 декабрь куни соат 11:00 да бошланади. Унда жорий йилда эришилган натижалар, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилади. Келгуси йилга ном берилиб, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.

Давлат раҳбари бу гал ҳам кўплаб таклифларни билдириши кутилмоқда.

Ушбу нуфузли анжуман пойтахтдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.

Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади. 

Президентнинг ўтган йилги мурожаатномаси 24 январь куни бўлиб ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала