Дунёда

Жириновский Россиянинг эҳтимолий бўлажак президентларини айтди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишПредседатель ЛДПР Владимир Жириновский
Председатель ЛДПР Владимир Жириновский  - Sputnik Ўзбекистон
ЛДПР етакчиси келажакда кимлар Россия президенти бўлиши ҳақида ўз фикрини билдириб, бир неча кишининг исмини тилга олди.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский “Россия-1” телеканали эфирида келажакда ким Россия президенти бўлиши мумкинлигини айтди.

Руководитель фракции ЛДПР в Государственной Думе РФ Владимир Жириновский выступает на пленарном заседании Госдумы РФ. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жириновский "хитойлик Горбачёв" пайдо бўлишини башорат қилди

Унинг сўзларига кўра, ушбу лавозимга бош вазир Михаил Мишустин, мудофаа вазири Сергей Шойгу, Москва мэри Сергей Собянин, Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко ва Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев даъвогарлик қилишлари мумкин.

Шу билан бирга, Жириновский, ўзига ишора қилиб, бутун мамлакат 30 йилдан буён кутаётган киши давлат раҳбари бўлишини таъкидлади. Шунингдек, у 2024 йил бўлиб ўтадиган президент сайловларида ўз номзодини илгари суриш ниятини тасдиқлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала