Келгуси ўқув йилида бошланғич синфларда янги ўқув дастури жорий этилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровУрок русского языка в одной из школ Узбекистана
Урок русского языка в одной из школ Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келгуси ўқув йилида бошланғич синфларда давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида, болага ортиқча юклама бермайдиган “Миллий ўқув дастури” жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистонда келгуси бошланғич синфларда янги ўқув дастури жорий этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

“Бу борада келгуси ўқув йилида бошланғич синфларда давлат таълим стандарти ўрнига, илғор хорижий тажриба асосида, болага ортиқча юклама бермайдиган “Миллий ўқув дастури” жорий этилади”, - деди давлат раҳбари.

Президент умумтаълим мактабларидаги таълим сифати пойтахтда ҳам, олис қишлоқларда ҳам юқори бўлиши шартлигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, бунинг учун чекка ҳудудларда мактабларни малакали кадрлар билан таъминлаш, таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0