Жамият
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилга бағишланган Олий Мажлисга мурожаатномаси

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилга бағишланган Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномасидан асосий фикрлар.

ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва халққа навбатдаги мурожаатномаси бошланишига саноқли соат қолмоқда. Sputnik Ўзбекистон нашри президент мурожаатидан асосий фикрларни бериб боради. Бизни кузатинг.

Мундарижа
Аввал янгилариАввал эскилари
13:10 29.12.2020

ЖССТ хабарига кўра, умумжаҳон пандемияси ҳали яна давом этиши мумкин ва бутун дунёда ижтимоий муаммоларни кучайтириши мумкин. Ундан кейин дунёнинг ижтимоий-иқтисодий манзараси ўзгаради. Мана шундай шароитда кучли ва самарали бошқарув тизимига эга бўлган давлатлар, бу курашда енгиб чиқишга қодир бўлади

Эришган натижаларимизга маҳлиё бўлмасдан, жаҳондаги вазиятларга сергаклик билан қараб, мамлакатимиз миллий манфаатларини таъминлашга жидий қарашимиз лозим.

Пандемия шароитида кучли ва самарали бошқарув тизимига эга бўлган давлатлар енгиб чиқади
13:07 29.12.2020

Ташқи сиёсатда: Ўзбекистон очиқ прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади.

МО давлатлари билан кўп асрлик дўстлик, стратегик шерикчилик муносабатларни ривожлантиришга янада эътибор қаратилади.

Асосий хорижий шерикларимиз ҳисобланган РФ, ХХР, АҚШ ва бошқа қатор давлатлар билан кўпқиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтирамиз. Элчилар янада самарали иш тизимини йўлга қўйиши зарур. 

БМТ ва бошқа нуфузли ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш доимо эътиборимизда бўлади. Ўзбекистонда 30 июл Халқлар дўстлиги куни деб белгиланди

Ўзбекистон очиқ ва прагматик ташқи сиёсат олиб боради
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев мамлакат ташқи сиёсатидаги устувор вазифаларни белгилаб берди
13:05 29.12.2020

Мирзиёев 2005 йилгача Ўзбекистонга келган ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан тўғри фуқаролик беришни таклиф этди. 

Хусусан, Ўзбекистондан уй-жой сотиб олган фуқарога ва Ўзбекистонда 15 йил давомида узулуксиз яшаган фуқаролиги бўлмаган шахларга Ўзбекистон фуқароси бериш таклиф қилинди. 

Қатор тоифа фуқароларга Ўзбекистон фуқаросини бериш таклиф қилинди
Паспорт гражданина Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 15 йил муқим яшаганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади
12:52 29.12.2020
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига қаратилган ислоҳотлар келгуси йилда ҳам давом эттирилади. 

Келгуси йилда "Бир суд бир инстанция" тамойили жорий этилади. Яъни бир судда кўриб чиқилган иш ушбу судга қайтарилмайди. Бир бирин такрорлайдиган судлар бекор қилинади. 

Олий суд назорат тариқасида ишларини кўриш амалиёти бекор қилинади. Вилоятлардаги 3та суд биттага бирлаштирилади. Ишларни судгача ҳал қилиш амалиёти жорий этилади. 

Судларда онлайн иштирок этиш мумкин бўлади. 

25та манзил колониялар қисқартирилади. 

Жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод  қилиш амалиёти  жорий этилади. Бундай қарорни янги ташкил этилаётган янги ташкил этилаётган - Инсонпарварлик комиссияси томонидан ҳал этилади. 

Судлар фаолияти такомиллаштирилади
12:52 29.12.2020

ОАВ ходимлари том маънода 4 хокимиятга айланиб бормоқда.  Аччиқ танқидий материаллар кўпларга ёқмайди, кўпчиликни тинчини бузади, лекин бу қийинчиликларга қарамай биз сўз эркинлигига ўрганиб боряпмиз. 

Ҳар бир давлат органи ОАВ билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур ва шарт. 

АОКА соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариши учун агентлик фаолиятини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим. 

Биз сўз эркинлигига ўрганиб боряпмиз
12:47 29.12.2020

Жамиятимизда аёллар мавқеини ошириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш керак. Ушбу муаммоларни рўйхатга олиш учун "аёллар дафтари" ташкил қилинмоқда. 

Лекин бу биринчи қадамларимиз холос. Биз республикада яшаётган 17 млн аёлларимиз орзуларини рўёбга чиқаришимиз керак. 

Республика Хотин-қизлар жамоат кенгашини ташкил қилишни таклиф қиламан. Кенгашга Танзила Нарбаева номзодини раҳбар сифатида таклиф этаман. 

Хотин-қизларни бизнес юритишга ўргатиш, уларга кредит олишда ёрдам бериш йўлга қўйилади. 

 

Жамиятимизда аёллар ўрни ва нуфузи оширилади
12:44 29.12.2020

Адлия вазирлиги жойлардаги маҳаллий ҳокимликларга барча жълон қилинган янги қонун ва қарорлар моҳиятини тушунтириб боради. Уларга тегишли ваколатлар берилади. 

Президент қарорлари ҳаётда ва назоратда деган кўрсатув ташкил қилиб уни доимий олиб бориши керак. 

Адлия вазирлиги ҳар кварталада бир маротаба ҳисобот бериб боради. 

Адлия вазирлиги янги қонунларни маҳаллий ҳокимликларга тушинтириб боради
12:30 29.12.2020

Коррупцияни олдини олиш энг катта вазифамиз. Молия вазирлиги барча давлат ташкилотлари, давлат улуши бўлган корхоналарнинг барча харидларида очиқликни таъминлаш механизмини ишлаб чиқиши керак. 

Маҳаллий ҳокимликлар барча қарорларини рўйхатга олиш ва уларни онлайн эълон қилиш тизими жорий этилади. 

Ушбу мақсадда давлат хизматчиларини мунтазам ўқитиш тизими йўлга қўйилади. 

Корупция - бу оғир жиноят
12:25 29.12.2020

Хар бир районда қуйи поғонадаги ривожланишга, эксперимент тариқасида, сарф этилади. Яъни туман бюджети харажатларини 5%ини ана шундай мақсадларга йўналтириш амалиёти жорий этилади. Бу йилги бюджет тасдиқланган бўлса ҳам шу ишни қилиб кўрамиз. 

Маҳалла миқёсидаги эксперимент
12:24 29.12.2020

Энг катта муаммомиз - ўрта бўғин амалдорлар. Уларада ёки малака ёки қатъият етишмайди ё бўлмаса коррупцияга берилган. Кўп-кўп туманларда бир иккита ўринбосарлар нима иш қилишини билмайди. Чекка туманларда 60тагача одам ўтиради. Уларни сонини қисқартириш самарадорлиги ошириш керак. 

Мирзиёев қоғозбозчилик билан мажлисларни қисқартиришга чақирди. Келгуси йил бошида ҳамма вазирлик ўз ишини туман шаҳар қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради. Бунда амалга оширилган ишларга қараб вазирликларга баҳо берилади. 

Ўрта бўғин амалдорлар сони қисқартирилади
12:19 29.12.2020

Ҳудудлар ривожланишининг муҳим омили - улар орасида ривожланган транспорт тармоғини яратишдир. Шунингдек ички туризмни ривожлантириш ҳам ушбу омилга боғлиқдир. 

Келгуси йилда бир қатор шаҳарлар орасида авиақатновлар йўлга қўйиш, 2та янги йўналишда тезюрар поездлар ишга тушириш амалга оширилади. Ундан ташқари "Бухоро - Урганч - Хива" темир йули электрлаштирилади. 

Шаҳарлар орасида янги автоюбус қатновлари купайтирилади. 

ТОшкент шаҳрида ер ости ва ер усти метроси яхлит тизим булиш учун бир бирига уланади. Туризм инфграструктурасини ривожлантириш бучун бюдетдан 1 триллион сўм ажратилади.

 

Туризм инфраструктурасини ривожлантириш бучун бюдетдан 1 триллион сўм ажратилади
12:17 29.12.2020

Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Шу сабабли миллий техник тартибга солиш меъёрларини ишлаб чиқишни жадаллаштиришимиз лозим. Экспорт қилувчиларга чет элда савдо уйлари ва дўконлар очиш харажатларининг 50% қоплаб берилади. Ҳукуматга экспорт ҳажмини 20%га ошириш вазифаси топширилади. 

Экспорт қилувчиларнинг харажати қисман қоплаб берилади
12:14 29.12.2020

Ерларни бозор активига айлантириш вақти келди. Ҳукумат икки ой ичида бунинг механизмини ишлаб чиқиш керак, деди президент. 

Ерлар сотувга сотувга чиқарилади
12:09 29.12.2020

Келгуси йилда барча тадбиркорлар учун бир хил бўлган ягона тадбиркорлик кодекси тузилади. 

Шунингдек тадбиркорларнпи текширишга киритилган мораторийни яна бир йилга узайтирамиз. 

Ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва яширин иқтисодни қисқартиришга қаратилган дастур ишга туширилади. 

Ягона тадбиркорлик кодекси тузилади
12:07 29.12.2020

Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар келгуси йил якунигача узайтирилади — Шавкат Мирзиёев.

 

Туризм соҳасига берилган имтиёзлар келгуси йил охиригача узайтирилади
12:04 29.12.2020

Келгуси йилда иқтисод ўсиши камида 5%га бўлишини таъминлаш, бюджет дефицити 5,4 %дан ошмаслигини, инфляция миқдори 10%дан ошмаслигини таъминлаш мақсад қилиб қўйилган. 

Тадбиркорлар учун валюта сотиб олиш ҳозирги 4 кундан ярим кунгача қисқартирилади. 

Келгуси йилда иқтисодни ўсиши камида 5%га бўлишини таъминлаш
12:01 29.12.2020

Келгуси йилда Қашқадарёда йилига 1,5 млн тонна керосин, дизел ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 3 миллиард доллар бўлган мажмуа тўлиқ қувват билан ишга тушади. 

 

Қашқадарёда йилига 1,5 млн тонна керосин, дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади 
11:53 29.12.2020

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида импорт маҳсулотларига берилган имтиёзлар яна бир йилга узайтирилади - Мирзиёев

Бу масала президентнинг доимий назоратида бўлади, халқимиз хотиржам бўлиши лозим, деди Мирзиёев

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишига йўл қўйилмайди
11:51 29.12.2020

Келгуси йилдан давлат корхоналари трансформацияси тезлаштирилади. Уларга халқаро бозорга чиқиб давлат кафолатисиз маблағ жалб этиш имконига эга бўлади. 

Йирик корхоналаримизда мутахассислар малакаси дунё стандартларига мос эмас. 

Трансформация жараёнига биз йирик ва нуфузли халқаро муассаларнинг етакчи мутахассисларини жалб этдик. 

 

Давлат корхоналари трансформацияси тезлаштирилади
11:46 29.12.2020

Камбағалликни қисқартириш учун комплекс муаммоларни ҳал этиш керак. Келгуси йилда темир дафтарга киритилган оилаларга белгиланган миқдорда молиявий ва бошқа ёрдам кўрстилади. Ва ушбу рўйхатга киритилган аҳолини камбағалликдан чиқариш учун комплекс чорлара кўрилади.

Бундай чоралар орасида қўшимча ўқитиш, бизнес бошлаш учун субсиядия бериш, деҳқончилик билан шуғулланадиган кишиларга ер берилади. 

Келгуси йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол меъёри эълон қилинади. 

Вақтинча ишсизлик нафақаси 3 баравар оширилади. 

Камбағалликни қисқартириш учун комплекс муаммоларни ҳал этиш керак
11:40 29.12.2020

2021 йилда аҳоли орасида омавий спорт турларини тарғиб қилиш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилади. 

Омавий спорт турлари тарғиб қилинади
11:38 29.12.2020

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг энг марказида янги миллий академик драма театри қуришни таклиф қилди. Таклиф қарсаклар билан кутиб олинди. Ушбу лойиҳа билан узоқ вақтдан бери шуғулланаяпмиз. У ерга кирган одам буюк боболаримиз ва миллий урф одатларимиз руҳини ҳис этади. 

Ундан ташқари президент япон архитектори лойиҳаси асосида янги саноат музейи қуришни таклиф қилди. 

Янги замонавий кутубхона барпо этиш бўйича амалйи ишлар бошланди. 

Республикадаги мавжуд 7000 маданият объектларимизни келажак авлодларимизга етказишимиз шарт. 

Тошкент шаҳрида энг марказида янги миллий академик драма театри қурилади
11:30 29.12.2020

Мирзиёев тиббиёт соҳаси ҳақида: коронавирусга қарши курашдаги ишларни давом эттириш энг муҳим йўналишлардан бири бўлади. Эмлаш тадбирлари амалга оширилади. 

Санитария-эпидемиология сифати оширилади. Соҳага 200 млн. доллар маблағ йўналтирилади. 

Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўлами кенгайтирилади, телемедицина йўлга қўйилади. 

Келгуси 15 ёшгача бўлган болаларни 7 турдаги витамин ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш йўлга қўйилади. Дастурга 17 млн ахоли камраб олинади ва 100 млрд сум маблағ ажратилади. 

Қишлоқ шифокори дастури доирасида шифокорларга 30 млн. сўмдан ёрдам пули берилади. 

Мирзиёев тиббиёт соҳаси ҳақида
11:29 29.12.2020

Президент физика ҳақида: бу фанни чуқур эгалламасдан туриб бугун замон талаб қилаётган соҳаларда юқори натижаларга эришиб бўлмайди.

 

Физика бўйича Фарғоний номидаги олимпиада ташкил этилади
11:20 29.12.2020

Келгуси йилда 10та президент мактаби, 197 та маълум фанларга ихтисослаштирилган мактаблар ўз фаолиятини бошлайди. 

Жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли бўлиши лозим. Муаллимларимиз болаларимизга сифатли таълим бериши ва улар ўз устидан ишлашларидан бошқа ҳеч нарсани ўйламасликлари учун давлат барча шароитни яратиши лозим

Муаллим обрўйини юқори чўққига чиқарсак, вақт ўтиб бу ўзининг жуда катта натижасини беради. Педагогларни рағбатлантириш ишлари келгуси йилда ҳам давом эттирилади. 

Олий таълимнинг қамровини оширишга эътибор қаратилади. давлат грантлари сони 25%га оширилади камида. ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 мингтага етказилади. Ааъло баҳоларга ўқиётган эҳтиёжманд оилалар қизлари учун махсус стипендия жорий этилади.

Педагогларни рағбатлантириш ишлари келгуси йилда ҳам давом эттирилади. 
11:08 29.12.2020

2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди.

2021 йил номида белгиланган соҳаларни туб ислоҳ қилинади. Хусусан, мактабгача таълим соҳасини боғча ёшидаги ҳамма болани ушбу соҳага қамраб олиш режалаштирилган. Ушбу соҳага бюджетдан 600 млрд субсидия берилади ва хусусий сектор улуши 25%га етказилади. 

Мактаб таълими сифатини ошириш, муаллимларга яхши шароитлар яратиш режалаштирилган. Республикада 30та янги мактаб қурилади, бюджетдан 2 трлн сўм ажратилади. Болаларга ортиқча юклама бермайдиган миллий таълим дастурини яратиш вақти келди. 2021 йилда таълим сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. 

Бошқа вилоятга бориб ишлаган ўқитувчига 100%, бошқа туманга бориб ишлаган ўқитувчига 50% устама тўланади.

2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди
Журналисты готовятся к ежегодному посланию президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
11:01 29.12.2020

Иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистонда ўсиш сақлаб қолинди. Ўзбекистон еврооблигациялар бозорига чиқди.

Энергетика соҳасида хорижий инвесторлар билан умумй қиймати 2,5 млдр. Доллар бўлган 6та янги электростанциялар яратилди.

Мева сабзавотчилик, ғаллачилик ва чорвачиликда ҳам 500тага яқин кластерлар йўлга қўйилди. 91 минг гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга топширилди

2020 йил аҳолини ижтимоий ҳимоялаша бўйича туб бурилиш йил бўлди. Камбағаллик мавжудлиги биринчим марта тан олинди, уни қисқартириш бўйича кенг чоралар, манзилли ишлаш бўйича тизим йўлга қўйилди.

Иқтисодий жиҳатдан Ўзбекистонда ўсиш сақлаб қолинди
10:42 29.12.2020

Ундан ташқари бу йил Бухородаги табиий офат ва Сардобадаги техноген офатлар халқимизни иродасини синовдан ўтказди. Ўзбекистон халқи ушбу қийинчиликларни қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтмоқда. 

Шунингдек даволаш масканлари зарур дори дармон ва диагностика ускуналари билан таъминланди, хориждан 600 мингдан зиёд ватандошларимиз олиб келинди. 

Коронавирус пандемияси олқибатини юмшатиш учун умумй қиймати 82 триллион сўм бўлган комплекс тадбирлар амалга оширилди.  

Президент карантин талабларига қатъий амал қилган халққа, мардонавор меҳнат қилган жонкуяр шифокорларга ва фуқароларга чуқур миннатдорлик изҳор қилди. 

Президент карантин талабларига қатъий амал қилган халққа, мардонавор меҳнат қилган жонкуяр шифокорларга ва фуқароларга чуқур миннатдорлик изҳор қилди. 
10:38 29.12.2020

Бу йилги мурожаатнома ўтган йилгидан фарқли равишда мураккаб даврга тўғри келмоқда. Бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошдан ўтказмоқда.

Бундай офат сўнгги 100 йилда ҳам рўй бермаган. Мирзиёев коронавирус пандемияси ҳақида тўхталди. Ушбу офат жаҳон иқтисодиётига қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда, 500 млн иш ўринлар йўқотилди. 

Бу йилги мурожаатнома мураккаб даврга тўғри келмоқда
Журналист из Таджикистана готовиться слушать послание президента Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
10:25 29.12.2020
Журналисты в ожидании послания президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
10:22 29.12.2020

Мурожаатномани кузатиш учун оммавий ахборот воситалари ходимларига Конгресслар залидан барча зарур шарт-шароитлар яратилган. 

Тадбир пандемия шароитида карантин қоидаларига қаттиқ риоя қилган ҳолда ташкил этилган. Мурожаатномани онлайн-ёритиб бориш учун матбуот-анжуман залига ташриф буюрган жураналистлар орасида 2 метрдан масофа сақланган.

Указатель пресс-комнаты - Sputnik Ўзбекистон
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала