Тошкентда иккита янгиланган ГЭС иш бошлади

© Ўзбекэнерго АЖВ Ташкенте запустили 2 обновленных ГЭС
В Ташкенте запустили 2 обновленных ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юқоридаги ГЭСларни модернизация қилиш Хитой Халқ Республикасининг Эксимбанк кредитини жалб қилган ҳолда амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 28 дек - Sputnik. Тошкентда 28 декабрь куни иккита янгиланган 9 ва 14 ГЭСлар ўз фаолиятини қайта тиклади деб хабар қилмоқда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ.

Юқоридаги ГЭСлар 75 йил давомида эксплуатация қилиниш натижасида технологик ускуналари моддий ва маънавий жиҳатдан эскириб, сўнгги йилларда мазкур ГЭС ўрнатилган қувватларда ишламай қолган эди.

На Сардобинском водохранилище в Сырдарьинской области началось строительство малой гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда кичик ГЭС қурилиши бошланди

9-ГЭСда янги 16,6 МВт қувватли гидроагрегатларни ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида, йиллик электр энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичи 95,0 млн.кВт.соатни ташкил этади. Бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш қувватларини қарийб 2 баробарга оширади. Янгиланган 9-ГЭС Тошкент шаҳрининг 60-70 мингга яқин аҳоли хонадонларининг электр энергиясига бўлган талабини қондиради.

14-ГЭСда умумий қуввати 15 МВтдан иборат 2 дона гидроагрегат ўрнатилди ва унинг йиллик электр энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичи 90,7 млн. кВт/соатгача оширилди. Янги лойиҳа ишга туширилиши натижасида Тошкент вилоятининг 50-60 мингга яқин хонадонлари электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилади.

Юқоридаги ГЭСларни модернизация қилиш Хитой Халқ Республикасининг Эксимбанк кредитини жалб қилган ҳолда амалга оширилди. Модернизация ишлари ХХРнинг “Power Construction of China Ltd” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

© "Ўзбекэнерго" АЖВ Ташкенте запустили 2 обновленных ГЭС
Тошкентда иккита янгиланган ГЭС иш бошлади - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте запустили 2 обновленных ГЭС

 

Янгиликлар лентаси
0