Янги йилга қандай совға олишни истайсиз - Ижтимоий фикр сўров ўтказди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишОтправка подарков миротворцам в Нагорный Карабах
Отправка подарков миротворцам в Нагорный Карабах - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу йилги Янги йилда энг яхши совғалар "эътибор", "нақд пул" ва "бирор фойдали нарса" экан. Бу аҳоли орасида ўтказилган сўровда маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 дек - Sputnik. Кириб келайтган байрам арафасида "Ижтимоий фикр» Маркази социологлари ўзбекистонликлар Янги йилга қандай совға олишни исташларини ўрганиб чиқишди.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, “Янги йилда қандай совға олишни хоҳлайсиз?” деган саволга, респондентлар қуйидагича жавоб беришган: 

  • 41 % - совға муҳим эмас асосийси - эътибор 
  • 38 % - нақд пул 
  • 19 % - бирор турмуш учун фойдали нарса 
  •  2 % -  фойдали бўлмаса ҳам бирор ёқадиган нарса 

Сўровнома Марказнинг телеграмм канали орқали онлайн тарзда ўтказилганлиги боис Республика бўйлаб иштирокчиларни қамраб олиш имконини берди. Сўровномада 1162 нафар респондент иштирок этди ва натижалар уларнинг жинси ҳамда ёшига нисбатан тақдим қилинди.

Янгиликлар лентаси
0